CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси (матнли трансляция)
05 сен 20:30
Новости


CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси (матнли трансляция)
Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 2:0
Голлар: 1:0 – 20, Акмал Мозговой (Ҳусниддин Алиқулов), 2:0 – 67, Отабек Шукуров (пенальти)
Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 3.Ҳожакбар Алижонов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6.Акмал Мозговой (10.Азиз Ғаниев, 73), 9.Одил Ҳамробеков (7.Отабек Шукуров, 46), 13.Шерзод Насруллаев (11.Остон Ўрунов, 46), 14.Элдор Шомуродов (21.Игорь Сергеев, 73), 20.Ҳожимат Эркинов (19.Азиз Турғунбоев, 80), 22.Аббос Файзуллаев (8.Жамшид Искандеров, 73), 23.Ҳусниддин Алиқулов, 30.Алибек Давронов
Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 35.Владимир Назаров, 15.Умар Эшмуродов, 24.Иброҳимхалил Йўлдошев, 27.Дилшод Комилов, 31.Руслан Жиянов
Қирғиз Республикаси: 1.Эржан Токотаев (13.Артём Прадкин, 53), 2.Валерий Кичин, 3.Тамирлан Қўзибоев, 5.Арлен Бексулов, 7.Жоэль Кожо (24.Нурланбек Сариқбаев, 81), 10.Гулжигит Алиқулов (9.Эрнист Ботирхонов, 53), 12.Одил Абдураҳмонов, 14.Александр Мишенко, 19.Эрмек Кенжабоев, 21.Каи Мерк (17.Уланбек Сулаймонов, 46), 23.Эрбол Атабаев
Захира: 4.Азим Азаров, 6.Магамед Узденов, 11.Атаи Жумашев, 16.Руслан Амиров, 20.Эсенбек Усун Улу, 22.Амир Жапаров, 25.Ислам Юнусов, 26.Адил Қодиржонов
Огоҳлантиришлар: Каи Мерк (19), Арлен Бексулов (32)
Четлатиш: Валерий Кичин (45)
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
81. Қирғиз Республикаси таркибида ўзгариш.
80. Ўзбекистон таркибида ўзгариш.
79. Ўрунов рақиб жарима майдонида ноаниқ зарба йўллади.
Бугунги ўйинни "Олимпия" стадионидан 3842 томошабин кузатмоқда.
73. Ўзбекистон таркибида уч ўзгариш.
67. ГОЛ! Шукуров пенальтини аниқ амалга оширди! Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи марказни аниқ нишонга олди!
64. Қирғиз Республикаси дарвозасига пенальти белгиланди, тўп жарима майдони ичида меҳмонлар ҳимоячисининг қўлига теккан бўлиши мумкин.
63. Шомуродов жарима майдонига кириб борди, аммо зарба йўллай олмади.
60. Давроновнинг олисдан йўллаган зарбаси хавфли чиқди, бироз ноаниқ.
57. Ўзбекистонликларнинг икки зарбасини ҳимоячилар қайтарди.
53. Қирғиз Республикаси таркибида икки ўзгариш.
ВАР монитори орқали вазиятни кўрган ҳакам голни бекор қилди. Ўзбекистонликлар ўйин қоидасини бузган деб топилди.
49. ГОЛ! Шомуродов Ўзбекистоннинг иккинчи голига муаллифлик қилди, бироқ гол урилган вазиятда рақиб дарвозабон ва ҳимоячиси тўқнашиб кетганди.
46. Иккинчи бўлим бошланди. Ўзбекистон таркибида икки, Қирғиз Республикасида бир ўзгариш
Тайм якунланди.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.
45. Қирғиз Республикаси ҳимоячиси Валерий Кичинга сўнгги умид фоли сифатида қизил карточка кўрсатилди.
44. Шомуродовнинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.
42. Кожо шеригини олдинга бошлади, Юсупов олдинга чиқиб, тўпни тепиб юборди.
38. Гулжигит Алиқулов рақиб жарима майдонига кириб бориб, зарба йўллади. Юсупов тўпни қайтарди.
37. Меҳмонлар ўнг қанотдан хавфли ҳужум ташкиллаштирди, сўнгги паллада Алижонов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
32. Арлен Бексулов қўполлик учун огоҳлантирилди.
29. Гулжигит Алиқулов ва Ҳожиакбар Алижонов тўп учун курашда тўқнашиб кетди.
26. Алижонов офсайдда қолиб кетди.
ВАР монитори билан суҳбатлашган ҳакам гол урилган вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилмаганини маълум қилди! 1:0!
20. ГОЛ! Алиқуловнинг супер узатмасидан сўнг рақиб посбони билан яккама-якка вазиятда қолган Акмал Мозговой ҳисобни очди, аммо ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат бўлганини маълум қилди.
19. Мерк Давроновга нисбатан хавфли ўйнагани учун огоҳлантирилди.
15. Файзуллаевнинг бурчак узатмасини Қўзибоев бартараф этди.
12. Файзуллаевнинг жаримадан узатмасини Кичин боши билан қайтарди.
7. Файзуллаевнинг бурчак узатмаси бартараф этилди.
6. Эркиновнинг узатмасидан сўнг тўп рақиб жарима майдонида Бексуловнинг қўлига теккан бўлиши мумкин.
5. Эрбол Атабаевнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ва тўсини кесишган нуқтага тегиб қайтди.
4. Ҳамробеков жарима майдони яқинида фол ишлатди. Жарима зарбаси.
1. Ўйин бошланди.
Похожие новости

Комментарии
Jaxon Chempionatida)
11/11 га зўр ўйнаб ютиши тарафдори эдим.
Энди ютса хам, ажабланарли бўлмайди.
Олға Ўзбекистон.