Ямаль Туркияда паспортини йўқотди
08 сен 2025 13:12
Новости
Ямаль Туркияда паспортини йўқотди
Испания терма жамоаси ва "Барселона" вингери Ламин Ямаль Туркияни тарк этишдан олдин паспортини топа олмади.
Бу ҳақда "Beyaz Futbol" хабар берди.
Якшанба куни Испания терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Туркия терма жамоасини 6:0 ҳисобида мағлуб этди, Ямаль иккита голли узатмани амалга оширди.
18 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи кийим алмаштириш хонасида ҳужжатини узоқ вақт қидирди, аммо барибир тополмади. Юлдуз футболчи ҳозирги шароитда ватанига қандай қайтиши ҳозирча номаълум.
Шунингдек, ҳужжат жамоа автобусида ёки аэропортдан меҳмонхонага жўнаш вақтида йўқолган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Ямаль Испания Ла Лигасининг жорий мавсумида 3 ўйинда майдонга тушиб, "гол+пас" тизимида 2+3 очко йиғди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии