Месси Хави ва Роналдунинг рекордларини янгилади
21 фев 2021 19:40
Новости
Месси Хави ва Роналдунинг рекордларини янгилади
Айни дақиқаларда Ла Лига 24-туридан ўрин олган “Барселона” – “Кадис” учрашуви давом этмоқда.
Мезбонлар сардори Лионель Месси баҳсни асосий таркибда бошлаб, 32-дақиқада 11 метрлик нуқтадан ҳисобни очишга эришди. Месси каталонияликлар сафида Испания чемпионатидаги 506-ўйинида майдонга тушди ва бу борада клуб рекордчиси Хавини (505 ўйин) ортда қолдирди.
Шунингдек, Лео Ла Лигада пенальтидан урилган голлар бўйича Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, пешқадамга айланиб олди. Аргентиналик ҳисобида 73 та аниқ зарба бўлса, Роналдунинг голлари сони эса 72 та эди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии