Месси голини Марадонага бағишлади ва буни “Ньюэллс Олд Бойз” формасида амалга оширди
29 ноя 2020 20:25
Новости
Месси голини Марадонага бағишлади ва буни “Ньюэллс Олд Бойз” формасида амалга оширди
Ла Лига 11-тури доирасида “Барселона” ўз майдонида “Осасуна” устидан ишончли ва чиройли ғалабага (4:0) эришди.
Учрашувдаги голлардан бирини ўз ҳисобига каталонияликлар сардори Лионель Месси ёздирди. Месси ўз голини 25 ноябрь куни ҳаётдан кўз юмган ДиЕго Марадонага бағишлади ва буни “Барса” формасини ечиб, унинг остидан кийган “Ньюэллс Олд Бойз” либосида амалга оширди.
Лео “Ньюэллс Олд Бойз” академиясида таҳсил олган. Марадона эса 1993 йил ушбу жамоа шарафини ҳимоя этганди.
Маълумот ўрнида, Месси ва Диего 2008-2010 йилларда Аргентина терма жамоасида бирга ишлашган.


Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии