Месси "Барселона" билан мавсум якунлангандан сўнг музокара олиб боради
22 апр 2021 00:33
Новости
Месси "Барселона" билан мавсум якунлангандан сўнг музокара олиб боради
"COPE" хабарига кўра "Барcелона" ҳужумчиси Лионель Месси билан янги шартнома бўйича мухокаралар фақат жорий мавсум тугагандан сўнг бошланиши мумкин.
Футболчига яқин манбаларнинг хабар беришича, аргентиналик ўз агенти бўлган отаси Хорхе Мессидан Испания чемпионати якунига қадар клуб билан шартнома бўйича музокараларни бошламасликни сўраган. Айни пайтда Хорхе Месси Каталония пойтахтида бўлиб турибди.
33 ёшли ҳужумчи тўлиқ эътиборини Ла Лига ғолиблиги учун курашга қаратмоқчи, чунки у "Барселона" билан "олтин дубль"га эришмоқчи.
Месси Ла Лиганинг 2020/2021 йилги мавсумида 28 ўйинда қатнашиб, 23 та гол урди ва 8 та голли пас берди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии