Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган
09 мар 20:59
Новости
Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган
Бу ҳақда машҳур "L’Equipe" нашри журналисти Антуан Симонно маълум қилди.
Муаммо нимада?
Аввалроқ Мбаппе тизза пайлари чўзилгани сабабли 3 ҳафтага сафдан чиққани айтилган эди. "Реал" раҳбарияти ҳужумчининг 17 март куни Чемпионлар Лигаси доирасида "Манчестер Сити"га қарши кечадиган жавоб ўйинида майдонга тушишига умид қилмоқда. Бироқ Килианнинг вакиллари бунга кескин қарши чиқмоқда.
Журналистнинг тафсилотлари ва Бенземани даволаган шифокор:
Симонно "Cadena SER" радиосига берган интервьюсида вазиятни қуйидагича тушунтириб берди:
"У "Реал" шифокорларига унчалик ишонмайди, чунки улар 3 ой давомида унинг жароҳатига тўғри ечим топа олишмади. У бундан уч ойдан бери азият чекмоқда. Бунда қисман унинг ўзи ҳам айбдор, чунки у Криштианунинг афсонавий рекордини такрорлаш мақсадида жароҳат билан ўйнади ва бу энг яхши фикр эмасди. Бу ерда мураббийларнинг ҳам айби бор, улар футболчи тайёр бўлмаса-да, уни ўйнашга мажбур қилишди. Испания Суперкубогида у 15 дақиқа ўйнади, лекин аслида майдонга тушмаслиги керак эди.
Жароҳати безовта қилишда давом этаётгани сабабли у ечим топиш учун Францияга жўнаб кетди. У Карим Бенземани ҳам даволаган, бундай жароҳатлар бўйича энг кучли мутахассислардан бирига мурожаат қилди".
Асосий мақсад — Жаҳон чемпионати:
Франциялик юлдузнинг келгуси режалари ҳақида тўхталар экан, журналист қўшимча қилди:
"У ҳозир 100 фоиз тайёр эмас ва унинг асосий мақсади — Франция терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатида ўйнаш. Қолаверса, олдинда Ла Лига ва Чемпионлар Лигаси баҳслари бор, шунинг учун у мавсум охирини ва мундиалдаги иштирокини хавф остига қўймоқчи эмас. Унинг вакиллари Килиан токи 100 фоиз тайёр бўлмагунига қадар майдонга қайтмаслигини таъкидлашмоқда. Сўнгги икки ярим ой давомида қилганидек, у энди оғриқ билан ўйнаб, таваккал қилишни хоҳламайди".
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии