RU

Последние новости

12:44ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди  0 11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  0 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  5 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  14 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  12 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  4 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  14 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  20 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  8 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  6 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5

Мбаппе – Пеле, Зиданнинг рекордини янгилади. У ЖЧ тўпурарлари жадвалида ва бир мундиалдаги голлар сони бўйича топ-6'га кирди (+рўйхат) Новости

Мбаппе – Пеле, Зиданнинг рекордини янгилади. У ЖЧ тўпурарлари жадвалида ва бир мундиалдаги голлар сони бўйича топ-6'га кирди (+рўйхат)

ЖЧ-2022 финалида Франция ТЖ драматик баҳсда Аргентинага имкониятни бой берди – 3:3, пенальтилар бўйича 2:4.

Учрашув қаҳрамонларидан бирига айланган Килиан Мбаппе мундиал финалларидаги голлари сонини 4 тага етказиб, бу борада рекорд қўйди. У бу турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида хет-трикка эришди ва 2018 йилги мусобақада Хорватия (4:2) дарвозасини ишғол этганди.

Шу тариқа, Мбаппе финалда гол уриш бўйича Вава, Пеле (иккиси Бразилия), Зинедин Зидан (Франция) ҳамда Жефф Херст (Англия)ни ортда қолдирди. Юқорида номлари санаб ўтилган футболчиларда 3 тадан гол бор эди.

23 ёшли ўйинчи мундиалдаги голларини 12 тага етказиб, бу борада энг яхши тўпурарлар рўйхатида 6-ўриндаги Пелега етиб олди.

ЖЧда энг кўп гол урган футболчилар:

1. Мирослав Клозе (Германия) – 16 та;

2. Роналдо (Бразилия) – 15;

3. Герд Мюллер (Германия) – 14 та;

4-5. Лионель Месси (Аргентина), Жюст Фонтен (Франция) – 13 тадан;

6-7. Килиан Мбаппе (Франция), Пеле (Бразилия) – 12 тадан.

Бундан ташқари, Килиан бир турнирда гол уриш (8 та) бўйича Гильермо Стабиле (Аргентина) ҳамда Роналдо (Бразилия) билан тенглашди. Улардан олдинда эса 5 футболчи бор.

Бир турнир давомида энг кўп гол урган футболчилар:

1. Жюст Фонтен (Франция) – 13;

2. Шандор Кочиш (Венгрия) – 11;

3. Герд Мюллер (Германия) – 10;

4-5. Адемир (Бразилия) – 9;

4-5. Эйсебио (Португалия) – 9;

6-8. Килиан Мбаппе (Франция) – 8;

6-8. Роналдо (Бразилия) – 8;

6-8. Гильермо Стабиле (Аргентина) – 8.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика