RU

Последние новости

22:20BALLON D'OR-2025  16 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  9 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  5 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  18 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  5 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  9 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  38 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  10 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0

Мавсум якунлари. "Локомотив" 2019 йил 37та учрашув ўтказди Новости

Мавсум якунлари. "Локомотив" 2019 йил 37та учрашув ўтказди

Навбатдаги футбол мавсуми ҳам ўз ниҳоясига етди. Бундан буён ҳар бир клуб мавсумдаги иштирокини сарҳисоб қилиб, шунга кўра 2020 йил режаларини ишлаб чиқади.

Якунига етган футбол мавсуми "Локомотив" учун бирмунча омадсиз келди. Йилни Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритиш билан бошлаган "темирйўлчилар" афсуски, Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан чиқа олишмади. "Локо" шунингдек биринчи марта ўтказилган Лига Кубогини ҳам гуруҳ босқичида тарк этди. 

Суперлигада бу йил иккинчи бўлиш насиб қилди. Буни қайсидир жиҳатдан яхши натижа деса бўлади. Кетма-кет уч йил Ўзбекистон чемпиони бўлган "Локомотив" бу йил ўз тарихида тўртинчи марта кумуш медалларга эга чиқди. Маълумот учун, "темирйўлчилар" 2015, 2014, 2013 йилги мавсумларда ҳам иккинчи ўринни эгаллаганди. 

Афсуски, бу йил Ўзбекистон Кубогидаги юриш омадсиз чиқди. Мусобақага 1/8 финалдан киришган жамоамиз биринчи ўйиндаёқ "Сурхон"га мағлуб бўлган ҳолда Кубок баҳсларини тарк этди. Ўйлаймизки, кейинги йил Кубок учун кураш бошқача кечади. 

"Локомотив" ушбу мавсум 37та расмий ўйинда майдонга тушди. Суперлигада 26 учрашув ўтказган "темирйўлчилар" Осиё чемпионлар лигасида 6 марта, Лига Кубогида 3та ҳамда Ўзбекистон Суперкубоги билан Ўзбекистон Кубогида биттадан ўйинда иштирок этишди. 

"Локомотив" жами ўтказилган 37 ўйиннинг 17тасида зафар қучиб, 11 бор дуранг ўйнади ва 9та беллашувда мағлуб бўлди. Дастлабки 20та баҳс Андрей Фёдоров, мавсумнинг қолган 17 ўйини Самвел Бабаян мураббийлигида кечди. "Локомотив" Суперлига иккинчи даврасида фақат битта ўйинда имкониятни бой бериб, бу борада "Пахтакор" билан бир хил кўрсаткич қайд этди. 

"Локомотив"нинг 2019 йилги мавсумда ўтказган ўйинлари: 

Ўзбекистон Суперкубоги - 1 (ғалаба)

Осиё чемпионлар лигаси - 6 (2 ғалаба, 1 дуранг, 3 мағлубият)

Coca Cola Superligasi - 26 (13 ғалаба, 10 дуранг, 3 мағлубият)

Ўзбекистон Кубоги - 1 (мағлубият)

Ўзбекистон Лига Кубоги - 3 (1 ғалаба, 2 мағлубият)

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика