RU

Последние новости

18:41Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  22 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  3 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  10 18:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" (матнли транлсяция)  8 18:05Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  5 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  13 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  48 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0

Машҳур футболчилар 17 ёшда қандай кўринишда бўлганди? Новости

Машҳур футболчилар 17 ёшда қандай кўринишда бўлганди?

Уларнинг баъзилари топ-клублар эътиборига тушиши осон бўлмаган.

Бугунги кунда машҳур футболчилар ҳаётини миллионлаб мухлислар кузатиб боради. Топ жамоа футболчилари ва улар қизиқаётган ёш иқтидорлар дунёнинг турли бурчакларидаги ишқибозлар эътиборида бўлади. Ишониш қийин, лекин бундан бир неча йиллар олдин баъзи спортчилар исми она шаҳри ёки қишлоғидан ташқарида янграшини кутганча йўқ бўлиб кетишарди. Ҳозир бу борадаги вазият буткул ўзгарган, унга қўшилиб футболчиларнинг ташқи кўриниши ҳам ўзгарди. Хўш, бугунги юлдузлар ёшликда қандай бўлгандилар?


Лионель Месси

Лео Месси – замонамизнинг энг кучли футболчиларидан бири. 11 ёшида у ҳасталиги сабаб бўйи ўсмаётганини айтади шифокорлар. Болакайнинг даволаниши харажатларини тўлаб берган "Барселона" академияси туфайли бутун дунё бугун иқтидорли аргентиналик ўйинларидан завқ олмоқда.

Месси 18 ёшида "Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" совринига эга чиқади, орадан бир йил ўтиб эса "Олтин тўп" учун курашда кучли учликдан жой эгаллайди. Шу вақтларда Лео Аргентина ёшлар термаси сафида ҳам тепа бошлайди. Аргентина ёшлар ўртасида ЖЧ-2005, кейинро "Олимпия ўйинлари—2008"да ғолиб чиқишига катта улуш қўшади.


НеймарНеймарни неча йилдан буён ҳам майдондаги, ҳам унинг ташқарисидаги қилиқлари, оғир характери сабаб танқид қилишади. Футболчининг муаммоларини аксарият вазиятларда унинг отаси ҳал қилади. Бошқаларнинг фикрича эса ота Неймар фарзанди камоли, унинг қизиқишлари, хоҳишига қараб эмас масаланинг моддий томонидан келиб чиқиб қарор чиқаради. 14 ёшида бразилиялик томонлар келиша олмагани туфайли "Реал Мадрид"га ўта олмай қолади. Тақдирнинг турли "совғаларига" қарамай, футболчи тез суратларда ўйинини кучайтириб боради. Оғир характерини эса аввал бошидан яширмаган. "Сантос"даёқ Неймар пенальти тепиш имкониятини бермагани учун мураббийи билан жанжаллашган.

2011 йил Неймар кимсан Месси ва Рунини ортда қолдириб "Йилнинг энг яхши голи муаллифи" совринини қўлга киритади. "Барселона"даги илк мавсумдан сўнг Неймар дунёнинг энг кучли уч футболчисидан бири деб эътироф этилади.


Жанлуижи Буффон

Буффон бир эмас, бир нечта авлод вакиллари мухлислик қилган афсонавий посбон ҳисобланади. Қизиғи, у аввалига ярим ҳимоячи бўлган. 14 ёшида Жижи "Парма"га ўтади ва вазият тақазоси туфайли дарвозабон ўрнини эгаллайди. Икки ҳафта ўтиб эса у жамоанинг асосий посбонига айланади.

2006 йил Буффон "Ювентус" билан бирга Б Серияга тушиб кетади. Туринликлар сафида Жанлуижи бутун дунёга танилди, кейинроқ Жаҳон чемпиони ва дунёнинг энг кучли посбонларидан бирига айланди. 


Мохамед Салах

Салах "Ливерпуль" билан бирга янги тарих ёзмоқда. Аммо Мисрнинг кичик бир қишлоғидан чиққан йигитча бу даражага етиб келиши осон бўлмади. 14 ёшида бўлажак юлдуз машғулотлар ўтадиган шаҳарга тўрт соат йўл юриб борарди. Футбол сабаб ўқиш ҳам қолиб кетганди, лекин барчаси бекор кетмади. 19 ёшида Мохамед Швейцариянинг "Базель" клуби скаутлари эътиборига тушади. У Европага йўл олганда ҳали жуда ёш эди.

Яқин Шарқ учун Салах катта аҳамиятга эга. Футболчи бир неча бор Миср халқига ёрдам берган ва мамлакат иқтисодиётини қутқарган. Бу каби ҳаракатлари натижаси ўлароқ мисрликлар президентлик сайловларида футболчига овоз беришган.


Роберт Левандовски

Левандовски 2008 йил кашфиётларидан бири ҳисобланади. Ўшанда футболчи Польша чемпионатининг иккинчи тўпурари эди. "Боруссия Дортмунд"га ўтганидан кейин кўплаб голлар уришига қарамай Робертни танқид қиладиганлар етарлича топиларди. Кейинчалик ҳужумчи "Бавария"га ўтади. ЕЧЛда "Реал"га бир ўйинда 4 та гол урган Лева Германия чемпионати ўйинларидан бирида 9 дақиқа ичида 5 та гол уришга муваффақ бўлган.


Антуан Гризманн

Гризманн фаолияти анча қизиқарли десак муболаға бўлмайди. Тахминан олти йил давомида футболчи Француз футболи грандлари академиясига киришга уринади, аммо қайта-қайта омадсизликка учрайди. Фақатгина 14 ёшга тўлганидан сўнг болакайни "Манпелье"га футболчи етишмаётгани сабаб қабул қилишади. Иқтидорини намойиш этган Антуанни кейинроқ "Реал Сосьедад" академиясига олиб кетишади. У ерда футболчи дадил қадамлар билан профессионал футболчи даражасига қадар етиб боради ва асосий жамоа билан шартнома имзолайди. 

Испанияда катта бўлгани сабаб Антуан Франция ёшлар термалари мураббийлари эътиборидан четда қолади. 2010 йилга келибгина Гризманн миллий термага таклиф олади. Навбатдаги йирик мусобақада 2016 йил Гризманн Францияни Европа чемпиони қилади.


Криштиану Роналду

Криштиану метин иродаси ва ўта тартиблилиги билан ҳам машҳур бўлган. Лекин Роналду ҳар доим ҳам бундай бўлмаган. Болалигида португалиялик кўп уришарди: бир марта у ўқитувчисига стулни улоқтиргани учун мактабдан хайдалади. "Спортинг" академиясида ҳам Криштиану қоидаларни бузишни яхши кўрарди. У ерда Роналду ўзи фойдаланган идишларни ювишдан бош тортган ва халқаро мусобақада қатнашишдан қуруқ қолган.

"Манчестер Юнайтед"га ўтиши португалияликнинг фаолиятидаги энг муҳим қадамлардан бири эди. Футболкадаги 7-рақам эса маъсулиятни оширарди. Орадан бир йил ўтиб Криштиану миллий термадан таклиф олади ва дебют мавсумидаёқ Евро-2004 кумуш медалларини қўлга киритишда Португалияга катта ёрдам беради.


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика