“Марсель”нинг эҳтимолий хўжайини ўз клубида Зидан ва Роналдуни кўрмоқчи
12 июл 2020 21:05
Новости
“Марсель”нинг эҳтимолий хўжайини ўз клубида Зидан ва Роналдуни кўрмоқчи
Тунислик тадбиркор Муҳаммад Аячи Айруди Франция клубининг янги хўжайинига айланиш кутилмоқда.
“Янги мураббий? Ҳозирда ушбу лавозимни эгаллаб турган мутахассиснинг ўзи ҳам жуда яхши. Бироқ, маҳаллий мураббийга топширсак бўлармиди? Зинедин Зидан? Вақт кўрсатади.
Футболни севаман. Спорт томондан у менга яқин. Менга немис маданияти ёқади, айниқса Мюнхеннинг “Бавария”си ва “Барселона”нинг шижоати. Мен ҳеч қачон унутмайдиган футболчи эса Криштиану Роналдудир. Тартиб-интизомни хуш кўраман. У ўзида мазкур фазилатларни мужассамлаштирган.
Уни “Марсель”да кўришни хоҳлармидим? Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Орзуим унинг “Марсель”да ўйнашини кўришдир. Аммо бу клубнинг потенциал президенти Мурад Буджалолнинг вазифаси бўлади”, дейди Муҳаммад Аячи.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии