Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди
08 июл 12:18
Новости
Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди
Италиялик машҳур хавбек Марко Верратти расман Қатарнинг "Ал Дуҳайл" клуби футболчисига айланди.
Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
32 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома имзоланган, бироқ унинг муддати ҳали ошкор қилинмаган. Клуб баёнотида қайд этилишича, футболчининг трансфери янги мавсум олдидан жамоа учун муҳим кучайтириш бўлади.
Верратти бунга қадар Қатарнинг бошқа бир клуби – "Ал Араби" жамоасида ўйнаган ва ПСЖдаги узоқ йиллик фаолиятидан сўнг 2023 йилда у ерга кўчиб ўтганди. Унинг "Ал Араби" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амалда эди, бироқ футболчи эркин агент сифатида клубни тарк этди.
Верратти Қатар чемпионатининг жорий мавсумида 16 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии