RU

Последние новости

19:19"Навбаҳор" ва "Нефтчи" 3 очкодан маҳрум қилиниши мумкин — ЎФА  2 18:58Саудия Арабистони клублари "Милан" футболчиси учун 80 млн евро таклиф қилишга тайёр  1 18:33Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида кечган баҳсда Кот-д'Ивуардан устун келди  8 18:30Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0 (матнли трансляция)  9 18:05Кейн Дрогбани ортда қолдирди  0 17:17Футзал бўйича 2026 йилги Осиё Кубогининг барча иштирокчилари аниқ бўлди  0 17:09Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  17 16:42Беллингем: "Гол урмаганимга анча бўлганди"  1 16:13Никола Лазаревич: "Бу йил "Насаф" фаворит. Ўзбекистон Каннаваро билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин"  0 15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  2 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  5 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0

"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди Новости

"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди

Футболнинг пойдевори, илдизи академия ва футбол мактаблари ҳисобланади.

 У мустаҳкам бўлсагина яхши мева бера олади, юксак чўққиларга чиқа олади. Биладики у ҳеч нарсадан қўрқмайди, чунки "фундамент" мустаҳкам. 

Миллий терма жамоадан тортиб қолган ёш тоифаларига футболчи етказиб беришда азалдан "Пахтакор" "база" вазифасини ўтаб келгани сир эмас. Миржалол Қосимовдан тортиб Азамат Абдураимовларгача, Бугалони айтамизми ёки Ширшов тарих зарварақлари бунга гувоҳ. 

Аввалги мақолаларда айтганимиздек "Пахтакор"нинг сўнгги йилларда тўғри йўлга тушиб ўз мактабига катта эътибор қаратаётгани ўз самарасини кўрсатмасдан қолмаяпти. Дарҳақиқат, клуб трансфер сиёсатида ҳам, футболчи етказиб беришда ҳам етакчиликни яна қўлга олмоқда. Биргина Улуғбек Ҳошимовни сотиш ва ортга қайтариш орқали клуб икки карра маблағ ишлади. Муҳаммадали Ўринбоевни Европа клубига трансфер қилди, бир пайтлар ЦСКАга йўл олган Аббос Файзуллаевдан улуш олди, Азмиддинов ва Маҳамаджоновлар ҳам текинга кетмади. 

Энди мавзуга келсак, "Пахтакор"дан бу йилнинг (охирги йиғиндаги рўйхат асосида) ўзида барча терма жамоаларга жами 35 нафар футболчи жалб қилинди. Бу ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ албатта. Хожиакбар Алижонов, Игорь Сергеев, Хожимат Эркинов, Жамшид Искандеров, Остон Ўруновлар шулар жумласидандир. 

Гарчанд ҳали очилмаган бўлсада, Қибрайда "AKFA Xolding" томонидан 96 кишилик янги бино қурилди. Инфратузилма йилдан-йилга яхши томонга ўзгармоқда. Кучли инфратузилма янада янги номларни юзага чиқаришида муҳим омил бўлиб хизмат қилиши аниқ.

Халқаро спорт тадқиқотлари маркази яъни CIES экспертлари эса буни ўрганиб борган ҳолда "Пахтакор"ни Жаҳоннинг энг яхши юзта академиялари қаторига киритди. Клуб расмий учрашувларда қатнашган жами 57 нафар футболчини тайёрлаб берган. "Шерлар" 49 та лигадан олинган 100 та академия ичида 90-ўринни банд қилган. Рўйхат карвонбошиси Португалиянинг "Бенфика" клуби ҳисобланади. Кейинги ўринларни "Барселона" ва "Ривер Плейт" академиялари эгаллаган. 

Умид қиламизки, кейинги йилларда бу рўйхатдан яна бир нечта ўзбек клублари жой олади. Ўзбекистонда биргина "Пахтакор" эмас, "Бунёдкор", "Насаф" клубларининг футбол мактаблари ҳам борлигини, улар ҳам миллий терма жамоа йўлида яхши ижрочиларни етиштириб бераётганини қайд этиб ўтишимиз жоиз. "Пахтакор" эса бу йўлда яна дадил қадамлар билан олдинга интилишда давом этади ва ўз ўрнини мустаҳкамлашига ишонамиз.

Рейтинг: +9   

Комментарии

+4   
23 окт 15:37:21
BXZ BXZ
Пахтакор у́збек футболига энг ку́п махоротли футболчилар етиштириб беради ман хохлардим Жахон футболига хам яхши махоротли футболчилар етиштириб берсин ва бу борада янада юксалишга эришсин .
+3   
23 окт 15:58:32
nerazzuri
Пахтакор академияси энг зури нега ? Чунки Болалар мураббийларига катта ойлик тулайди ва Профессионалик жуда юкори.
+1   
23 окт 19:05:14
Davron Jenjayev
albatta bunga loyiq chunki juda kuplab uyinchilar paxtakor akademiasidan chiqqan super ligadagi
+1   
23 окт 18:29:35
JUVE & LIV
Пахтакор футбол мактаби аввалдан кучли бўлган !!!
   
23 окт 18:45:25
Mirshohid
Eng rasvosi bizniki boʻlsa kerak. Yani Navbahorniki. Umuman nol, Namanganlik bolalarni koʻpi Paxtakor, Mash’al, Nasaf, Bunyodkorda. Nima uchunligini kattakonlar qiziqib ham koʻrmagan
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика