Marca: "Роналду ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси бўлади"
20 окт 2017 18:19
Новости
Marca: "Роналду ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси бўлади"
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб тан олинади.
Бу ҳақда "Marca" нашри хабар берди.
Ғолибларни эълон қилиш ва тақдирлаш расмий маросими душанба куни Лондонда бўлиб ўтади. Манбанинг келтиришича, йилнинг энг яхши мураббийи "Реал" устози Зинедин Зидан бўлади. Тарихда илк бор ўтказилаётган энг яхши дарвозабон сўровида эса Жанлуижи Буффон ғолиб чиқади.
Роналду 2016-2017 йилги мавсумда Испания чемпиони бўлди ва Чемпионлар лигасини қўлга киритди. Португалиялик ЕЧЛда 13 учрашувда 12та гол урди ва мусобақа тўпурари бўлди. У УЕФА талқинига кўра, Европанинг энг яхши футболчиси ҳам бўлди.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии