RU

Последние новости

18:41Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  14 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  0 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  10 18:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" (матнли транлсяция)  7 18:05Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  5 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  13 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  47 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0

Марат Бикмаев: “Австралия ютиб бўлмайдиган жамоа эмас” Новости

Марат Бикмаев: “Австралия ютиб бўлмайдиган жамоа эмас”

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни вақтда диққат марказида турган бош мавзу бўлиб турибди.

Турли мутахассислар, футболчилар, мураббийлар бўлажак ўйин ҳақида мулоҳазаларини билдиришмоқда.

Биз шу ўринда, ўз вақтида олимпия терма жамоаси билан Пекин-2008 Олимпиадаси саралаш босқичида иштирок этган Марат Бикмаевнинг фикрлари билан қизиқиш мақсадида футболчига мурожаат қилдик.

“Олимпиадага чиқиш учун охирги имконият қолди. Агар уддасидан чиқа олмасак яна тўрт йил кутишимизга тўғри келади. Ҳамма бор эътиборини шу ўйинга қаратиши керак. Рақиб Австралияни у қадар кучли демаган бўлардим. Уларнинг Кореяга қарши ўйинини кўрдим. Худди биздек жамоа, ҳеч қандай устун томони йўқ. Майдонда футболчилар жонини бериб ҳаракат қилса юта оламиз. Кўпчилик болларга босим қилмоқда. Йигитлар ютқазиб қўйсак нима бўлади, гол урмасак нима бўлади деб ўйлашмоқда. Яъни кучли босим билан майдонга чиқишмоқда. Уларга умуман тегиш керак эмас. Саудия Арабистонига ютқазишди, шу билан ҳаёт тўхтаб қолгани йўқ-ку. Айтмоқчиманки футболчилар ҳотиржам тайёргарлик кўрсин, Австралия ютиб бўлмайдиган жамоа эмас. Насиб қилса ғалаба биз томонда бўлади”, - деди “Локомотив” клуби аъзоси.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди


Рейтинг: -20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика