RU

Последние новости

13:23Салоҳ, Рафинья, Ямаль ва "Бавария" юлдузи: Европанинг мавсум бошидаги энг креатив футболчилари  0 12:55"Пахтакор" пенальтилар сериясига кўра "Динамо"дан устун келиб, финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:28Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"  0 12:01Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"  1 11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  0 10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  7 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  2 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  6 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  3 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  5 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   3 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  25 08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  7

Маран: "Элдор ўйинга темп бера олди, бундан хурсандман" Новости

Маран: "Элдор ўйинга темп бера олди, бундан хурсандман"

"Женоа" матбуот хизмати бош мураббий Роландо Мараннинг Италия Кубоги доирасида "Сампдория" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрларини маълум қилди.

- Ғалаба жуда ёқимли бўлди, чунки оғир дамларни бошимиздан ўтказяпмиз. Якшанба кунги ўйиндан кейин айтганимдек, биз иккинчи давра учун илк тамал тошини қўйишни бошладик. Келаси йили, яъни, мавсумнинг иккинчи ярмида биз шундай ўйин кўрсатишимиз керак. Футболчиларнинг миясини тозалаб, уларнинг ҳаракатларига агрессивлик қўша олдик.

Йигитларнинг руҳий жиҳати борасида кўпроқ ишлаш керак, чунки улар майдонга тушганида шундай ўйин кўрсатиши лозимки, барча хайрон қолсин. Бу борада кўп ишлар қилдик.

Оғир дамларни ўтказаётган жамоа футболчиларига осон эмас, шундай бўлса ҳам йигитларим биринчи бўлимни ёмон ўтказмади. Аммо иккинчи бўлимдаги ўйинни инобатга оладиган бўлсак, дербида муҳим ғалабага эришдик, деб ҳисоблайман. 

- Танаффусда футболчиларга мотивация бериш қийин бўлмадими?
- Қийин бўляпти. Кетма-кет мағлубиятлар уларни сиқилтириб қўйган. Футболчилар қийналаётган жиҳатлар бўйича ёрдам беришга, маслаҳатлашишга доим ҳаракат қилиб келганман. Бироқ барибир барчаси футболчиларнинг ижодкорлигига, маҳоратига ҳам боғлиқ. Йигитларни табриклайман. Бу улар учун ҳар томонлама ажойиб ғалаба бўлди.

- Таркибда асосан Скамакка кўпроқ гол уряпти. Жамоадаги ҳужумчилар муаммосини бартараф эта олдингизми?
- Бугун анча вақт ўйнамаган Элдорни ҳам таркибга қайтардик. У ўйинга темп бағишлай олди. Бундан хурсандман. У аста-секинлик билан ўсиб боряпти. Биз Элдорни иккинчи даврага яхшилаб тайёрлашимиз керак. Чунки иккинчи даврадан бизда умуман бошқа режалар асосида ўйинни ташкиллаштирамиз. Ўйлайманки, футболчилар бу борада мухлисларга ўзига ҳос сигнал бера олишди.

Рейтинг: +107   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика