RU

Последние новости

20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  1 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  11 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  49 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  11 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15

"Манчестер Юнайтед" учун Каталонияда йирик ҳисобда мағлуб бўлмаслик ҳам яхши натижа" - Андрей Канчельскис Новости

"Манчестер Юнайтед" учун Каталонияда йирик ҳисобда мағлуб бўлмаслик ҳам яхши натижа" - Андрей Канчельскис

"Championat.asia" журналисти Шаҳбоз Беғамов "Манчестер Юнайтед" афсонаси, айни пайтда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасини шуғуллантираётган мутахассис Андрей Канчельскисдан "Олд Траффорд"даги кечаги ўйин ва Сульшернинг тайинлови ҳақида сўради.

"Кечаги ўйин ҳақида қисқача гапирадиган бўлсам, ҳаммаси ҳаққоний ва адолатли бўлди. Ўйин бобида "Барселона" бир бош устунлик қилди. Натижа ҳам шунга яраша. "Манчестер Юнайтед" жорий мавсумдаги кучини сарфлаб бўлди. Мавсум жуда ёмон бошланди. Кейин Моуринью истеъфога чиқарилди. Жамоа маълум вақт чуқурликда эди ва бундан чиқишни ҳам уддалади. ЕЧЛда эса ПСЖ билан жавоб ўйинида омад кулиб боқди.

"Барселона" маҳорат бўйича "Манчестер Юнайтед"дан анча устунлиги кўринди. Буни шунчаки очиқчасига тан олиш лозим. Аччиқ, лекин ҳақиқат. Албатта, "Манчестер Юнайтед" учун қайғурдик, лекин ҳозирги ҳолатни тўғри баҳолаш лозим. "Барселона" кучлилиқ қилди ва ҳақли равишда ғалаба қозонди. Бу ерда ортиқча саволларга ўрин йўқ", - деди Канчельскис.


Каталониядаги жавоб беллашувида "Манчестер Юнайтед"нинг имкониятлари мавжудми, деган саволга мутахассис қуйидаги жавобни берди:

"Имконият доим бўлади. Айниқса Европа Чемпионлар лигасида "камбэк" жуда кўп руй беради. Лекин тан олиш керак, "Манчестер Юнайтед" буни амалга ошириши жуда мушкул масала. "Барселона" бу ПСЖ эмас. Каталония жамоасида барқарорлик мавжуд. Улар ЕЧЛда, муҳим ўйинларда қандай ўйнаш таъмини олишган. "Манчестер Юнайтед" эса мавсум давомида бор кучини сарфлаб бўлди. Ортиғини кутиш ярамайди. Каталонияда дуранг билан қайтиш ҳам муваффақиятга айланади. Муҳими, жавоб баҳсида йирик ҳисобда ютқазмаслик ҳам яхши натижа", - деди Канчельскис.


"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти Сульшер тайинловида адашмадими? Мазкур саволга "Манчестер Юнайтед" афсонаси қуйидагича жавоб қайтарди:

"Ҳаммасини вақт кўрсатади. Ҳозир ҳар хил вариантларни келтириш мумкин: Адашдими ёки йўқ. Сульшер келибоқ жамоани ўзгартирмадими, ҳеч нарсани бузмади. Тўғри қилди. Янги мавсумда эса жамоани буткул ўзининг услубига монанд тайёрлайди. Янги ғояларини энди амалга оширишга уриниб кўриши мумкин. Аввал эса мавсумни кучли тўртталикда якунлаш миссиясини бажармоғ лозим. Муҳими, келаси мавсум ЕЧЛга йўлланма берувчи чиптани қўлга киритиш. Раҳбарият Сульшерда адашдими ёки йўқ, буни келаси мавсумда кўрамиз", - дея "Манчестер Юнайтед" ҳақидаги фикрларини якунлади Андрей Канчельскис. 

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика