"Манчестер Юнайтед" икки ўйинчини сотиб, 80 миллион евро ишлаб топишни режалаштирмоқда — Романо
07 мар 09:50
Новости
"Манчестер Юнайтед" икки ўйинчини сотиб, 80 миллион евро ишлаб топишни режалаштирмоқда — Романо
"Манчестер Юнайтед" ёзда ҳужумчилар Расмус Хойлунд ва Маркус Рэшфордни сотиб, 80 миллион евро ишлаб топишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг YouTube-каналидаги видеода маълум қилди.
Манба маълумотига кўра, "Наполи" Хойлундни ижарадага олиш учун аллақачон 6 миллион евро тўлаган. Бундан ташқари, Италия жамоаси даниялик ҳужумчини трансферини тўлиқ сотиб олиш учун "қизил иблислар"га яна 44 миллион евро тўлашга тайёр.
Шунингдек, "Барселона" Рэшфордни 30 миллион еврога сотиб олиши кутилмоқда. Каталония клуби ҳужумчи билан шахсий шартлар бўйича келишувга эришган, аммо "Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" ўртасидаги музокаралар ҳали давом этмоқда.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии