"Манчестер Сити" футболчиси Европанинг бошқа бир ТОП клубига ўтиши мумкин
10 мар 10:21
Новости
"Манчестер Сити" футболчиси Европанинг бошқа бир ТОП клубига ўтиши мумкин
"Манчестер Сити"нинг ярим ҳимоячиси Бернарду Силва ПСЖ клубини қизиқтирмоқда.
"Шаҳарликлар" ярим ҳимоячисининг шартномаси ёзда тугайди ва уни узайтириш бўйича музокаралар ҳозирча олиб борилмаяпти. Бу ҳақда журналист Экрем Конур Х (Twitter) тармоғида хабар қилди.
Манба маълумотларига кўра, 31 ёшли португалиялик футболчига "ПСЖ" қизиқиш билдирмоқда ва мавсум якунидан сўнг уни эркин агент сифатида имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бундан ташқари, Бернарду Силва ортидан туркиянинг "Галатасарай" ва Каталониянинг "Барселона" клублари ҳам кузатмоқда.
Бернарду Силва 2017 йилдан буён "Манчестер Сити"да ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда у клуб учун барча турнирларда 38 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатма берди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор нархи 27 миллион евро.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии