RU

Последние новости

14:10"Челси" Мудрикнинг келажаги борасида бир қарорга келди  0 14:00Суперлига учун ўтиш ўйини: "Шўртан" - "Олимпик" (онлайн ҳисоб)  3 13:45Сергей Лушчан "Навбаҳор"да қолади  4 13:29Жаҳонгир Ортиқхўжаев: "Биз янги бош мураббийнинг ишига аралашмаймиз"  1 13:05Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор"да қилинган фитнага изоҳ берди  6 12:40Жаҳонгир Ортиқхўжаев, "Пахтакор" янги бош мураббийи ва Максим Шацких иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)  14 12:35"Пахтакор" янги устози: "Футбол мухлисларини чиройли ўйин орқали трибуналарга қайтаришга ҳаракат қиламиз"  1 12:00"Кейинги йил Черанни "Пахтакор"да кўрмаяпмиз" - Жаҳонгир Ортиқхўжаев  9 11:42"Пахтакор" стадиони тақдири қандай бўлади? Жаҳонгир Ортиқхўжаев жавоб берди  1 11:35Жаҳонгир Ортиқхўжаев Йоахим Лёв билан учрашув ҳақида гапирди  3 11:21Olamsport: Бугун 5 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида жанг қилади, Мадримов чемпионлик учун жанг қилади ва бошқа хабарлар  0 10:55Эрик тен Хагга Германия клуби қизиқиш билдирмоқда  2 10:44"Пахтакор"нинг португалиялик мураббийи 4 нафар ёрдамчиси билан келади  10 10:26XXI асрининг энг яхши футболчилари рейтинги тузилди. Учинчи ўринда ким?  24 09:51Клублар ўртасидаги ЖЧ қуръаси олдидан саватчалар маълум қилинди  5

Максим Шацких: "Биз ғалабага яқинроқ эдик. Энди барчаси февраль ойида ҳал бўлади" Новости

Максим Шацких: "Биз ғалабага яқинроқ эдик. Энди барчаси февраль ойида ҳал бўлади"

Осиё Элит Чемпионлар лигаси 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Айн" (1:1) баҳсидан сўнг матбуот анжумани ўтказилди.

- Кеча айтиб ўтганимдек бугун майдонда жанг бўлди. Мухлисларга ўйин ёқди деган умиддаман. Сариқ карточка ва четлатиш ҳам бўлди. Ғалаба қозониш учун етарли вазиятларга эга бўлдик, аммо ўйин сўнгида гол ўтказиб юборишимиз ҳам мумкин эди. Икки жамоа ҳам сифатли футбол намойиш этди. Ўйиндан сўнг йигитларга раҳмат айтдим. Биз шундай ўйнашда давом этишимиз кераклигини айтдим. Ўйин темпи ва барча режаларимиз амалга ошди.

- "Пахтакор" иккинчи бўлим бошида бир киши кўп бўлиб қолди. Рақиб бош мураббийи жаноб Жардим эса ҳозиргина четлатиш ўйинга таъсир ўтказмади деб айтиб ўтди. "Пахтакор" нега четлатишдан сўнг устунлик қила олмади? 

- "Ал Айн" жамоаси иккинчи бўлимни ҳам яхши ўтказди деб ўйламайман. Улар фақатгина иккинчи қаватда биздан яхшироқ бўлган бўлишлари мумкин. Биз иккинчи таймда ҳам етарлича вазиятлар яратдик. Муаммо шундаки, биз рақиб дарвозасига яқин борамиз ва ҳужумни якунлай олмаймиз. Суперлигада ҳам, Элит лигада ҳам шундай муаммо кузатилмоқда. Тўғри, рақиб бир киши кам бўлиб қолганидан сўнг биз янада кучлироқ босим қилишимиз керак эди, аммо "Ал Айн" ҳам оддий жамоа эмас. Улар амалдаги ОЧЛ ғолиби. Четлатишдан сўнг улар шунчаки 4-4-1 схемасига ўтиб олишди. Фақатгина Раҳимий ҳужумда ўйнади, холос. Ўтказиб юборган голимиз ҳам кутилмаган хатодан сўнг рўй берди. Биринчи бўлимда анча яхшироқ кўриндик. Яна бир такрорлайман, бугун жамоам намойиш этган ўйиндан кўнглим тўлди.

- "Ал Айн" жамоасининг ўйинига баҳо бериб ўтсангиз? БАА жамоаси бугун бироз провокацион ўйин намойиш этгандек. Бунга тайёр эдингизларми?

- Араб мамлакатлари ва Эрондан буни кутса бўлади. Ҳар бир жамоани тахминан ўзини қандай тутишини биламиз. Мен ўз футболчиларимга ҳеч қандай провокацион футбол ўйнашга ўндамайман. Қизил карточкада эса барчаси аниқ эди. Мен майдон четида туриб, четлатиш кераклигини сездим.

- Дуранг натижаси бугунги учрашув учун адолатли натижа бўлдими? Бугун икки жамоа ҳам етарлича устунликка эга бўлди.

- Биз кўпроқ ғалабага яқинроқ келдик деб ўйлайман, лекин биз ҳам гол ўтказиб юборишимиз ҳам мумкин эди. Кейинги босқичга чиқиш имкониятларимизни сақлаб қолдик. Энди барчаси февраль ойидаги баҳсларда ҳал бўлади. "Ал Айн"нинг натижалари ҳам яхши эмас. Улар бор-йўғи икки очко тўплашди. Энди эса, бизнинг ва "Ал Айн"нинг таркибини солиштириб кўринг. Таркибимизнинг 95 фоизи бундай мусобақада биринчи маротаба иштирок этмоқда. Улар, бунга қадар ҳали халқаро мусобақада иштирок этишмаганди.

Рейтинг: -9   

Комментарии

+2   
04 дек 00:18:17
Azamat Turgunov
Na tezlik, na jismoniy kuch, na pas berishta aniqlik, na tezlik bor xozirgi Paxtakor oʻyinchilada. Akademiya murabbiylarini xaydash kere Shatskixga qoʻshib!! Ukam futbolga borganiga towken klublarini akademiya oʻyinlarini korib turaman lekin Paxtakor U-16, U-21 lada chempion boʻlar lekin bu akademiya bollari kuchligidanmas raqibla kuchsizligidan.. xozirgi akademiya bollarini oʻyinini koʻrib naxot shu bolla kelajeda Paxtakorda oʻynasa dib qolaman?! Umuman dribling yoʻ texnikasi rivojlanmagan, murabbiylari bollani robot qilp tarbiyalavotti na IQ na shaxsiy fikr bor buni koʻp kuzattim.. 1 ga 1 aldashga nimaga ruxsat bermidya bu bollaga murabbiylaga yowlidan natija kere chiroyli oʻyin tashkillashtirmidimi
+2   
03 дек 23:58:22
Турабек Ш
Шацких ракиб таркиби футболчилари савияси сабаб ютомади дейиш хато булар балки аммо таркиб биронта футболчи ажралиб чикмади етакчилик борасида
Ал Айн таркиби чемпионлар лигаси голиби бу таркиб нимага ютомаетгани 2 карра емон улар учун
Ортикхужаевдан ортик бирон янгилик кутмасак хам булади унга футболдан кизикрок ишлари бор
+1   
04 дек 07:05:54
FK Navba-FK Real
Кузда жужалар очилмабди, бахорда санайди энди.
+1   
04 дек 01:27:06
Izzatillo89!
Ответ на комментарий пользователя Турабек Ш
Шацких ракиб таркиби футболчилари савияси сабаб ютомади дейиш хато булар балки аммо таркиб биронта футболчи ажралиб чикмади етакчилик борасида Ал Айн таркиби чемпионлар лигаси голиби бу таркиб нимага ютомаетгани 2 карра емон улар учун Ортикхужаевдан ортик бирон янгилик кутмасак хам булади унга футболдан кизикрок ишлари бор
Ортиқхўжаев ўрнига сиз харажат қиб кўрасизми, янгилик қилоласмикан. Футбол фақат юлдуз опкелишдан иборат эмас. Ташкилий харажатлариям кўп. Тушунмаган нарселарни гапирмелар. Ким хомийлик қилолади. Чиқсин.
+1   
04 дек 01:11:51
=JAGUAR=
Ҳали олдинда Ал-хилол, Ал-наср, Ал-Иттихтодлар бор ўхўўў Макс вазелинни таййорла, голлар силлиқ кириши керак)))))
+1   
04 дек 01:08:26
=JAGUAR=
Za to oxirgi o'rinda emasmiz (ochki taqqan smayl)
+1   
04 дек 00:12:31
Rasul M
Juraquziyev osha birga bir vaziyatda ikkinchi golni urganida katta extimol Raqib tushkunlikka tushardi...Yigitlar yaxshi oynashmoqda lekin rostanam yirtip tashayman degan ishtiyoq yoqdek Xujumlarni yakunlaydigan xujumchi topni ozi bilan kop olip yuradigan 10lik qanotlardan kutilmagan reydlar qiladigan ximoyachi yetishmayotgandek mundoq olib qarasa tarkibda deyarli raqobat yoqdek shu sababxam bolishi mumkin..Oyinni tavakaliga boshlab tavakaliga tugatish bu yaxshimas Aniq bir maqsad chiziqlar boglamlar bolishi kerak Pahktakorda esa bironbir taktika yoqdek bor bolsa xam amalga oshirisholmayapdi tajribali yetakchi futbolchi yoqdek
+1   
04 дек 00:02:14
????????UZB????????
Макс бахона кидирма.Мураббий булиб футболчилага мативатсия беромадинг.Асбни еганинг колди.Кетсанг кет ва кайтмагин.
+1   
03 дек 23:54:38
Davronbek Abduvaliev
Бугун Шацкихни пахтакор мураббийлигида охирги ўйинни ўтказди. Менимча.
+1   
03 дек 23:54:22
Davronbek Abduvaliev
Бугун Шацкихни пахтакор мураббийлигида охирги ўйинни ўтказди. Менимча.
   
04 дек 12:04:41
Турабек Ш
Ответ на комментарий пользователя Izzatillo89!
Ортиқхўжаев ўрнига сиз харажат қиб кўрасизми, янгилик қилоласмикан. Футбол фақат юлдуз опкелишдан иборат эмас. Ташкилий харажатлариям кўп. Тушунмаган нарселарни гапирмелар. Ким хомийлик қилолади. Чиқсин.
Ортикхужаев узи этган сиесий тамойиллар сабаб Пахтакорга рахбарлик вазифаси юклатилган.Мажбуриятдан ноилож клубга рахбарлик килишидан билса булади.Узи бир неча бор таъкидоади бир сум пул шундок сарфламиман деб кейин Месси ва Роналду ким деб жавоб берган журналист саволига савол билан
   
04 дек 10:56:59
Андижан
Айб Шацких да хам эмас хамма балл футбол академияларида болаларни у́з ишини уста мурабийлар бизда умуман йу́к болса хам Кун у́тар иш бу́лар кабилида ишлайди биринчи навбатда болалар ёшига нисбатан жисмонан жуда кучсиз умуман Хар томонлама коникарсиз агар футбол мактаблари академия ишларини тогри йулга куйилмаса кучли мураббий мутахасислар ишламаса осиёда тушиб бораверамиз
   
04 дек 09:00:36
Azamat Turgunov
Ответ на комментарий пользователя =JAGUAR=
Ҳали олдинда Ал-хилол, Ал-наср, Ал-Иттихтодлар бор ўхўўў Макс вазелинни таййорла, голлар силлиқ кириши керак)))))
Futbolli qichi tushunarkansiz. Etgan kamandalariz bizaga tushmagan boʻsa qanaqp oʻynidi
   
04 дек 08:31:54
Abdusalom Mirzayev
Ответ на комментарий пользователя =JAGUAR=
Ҳали олдинда Ал-хилол, Ал-наср, Ал-Иттихтодлар бор ўхўўў Макс вазелинни таййорла, голлар силлиқ кириши керак)))))
Қийналмийди, Назаров деган тешик кулча бор, сезилмийди.
   
04 дек 07:46:48
Рома
Уйинни курдик,хулоса шуки Таркиб жуда буш,Хужум ярим химоя зурга кун курди.Айб бу ерда Футболчиларда эмас рахбариятда.Кани махоратли футбоочилар???Хамма йошлар,тажрибаси кам.пишмаган.Мурабий хам таркиб борасида хак гапирди.Хакикатга тик реал каранглар Хурматли ишкивозлар юртдошлар.Пахтакор деган команда республикамизни фахри обпуси гурури.Илтимос таркибни кучайтиринглар рахбарлар Хомийлар.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика