Саудия жамоалари МЮ тарбияланчисига 80 миллион евро тўлашга тайёр
05 авг 10:40
Новости
Саудия жамоалари МЮ тарбияланчисига 80 миллион евро тўлашга тайёр
"Марсель" клуби ҳужумчиси Мейсон Гринвуд фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин.
23 ёшли футболчига "Ал Аҳли", "Неом" ва "Ал Насср" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Номи келтирилган жамоаларнинг дастлабки иккитаси ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёрлигини маълум қилган.
Қизиқиғи, ушбу трансфердан МЮ ҳам катта фойда кўриши мумкин. Сабаби "қизил иблислар" футболчининг кейинги трансферидан 50 фоизига эга бўлиши ҳақида банд бор.
Маълумот учун, Гринвуд ўтган мавсум 36 та учрашувда 22 та гол урди ва яна 6 та голга ассист бўлди. Футболчининг Франция жамоаси билан тузган шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии