RU

Последние новости

23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  0 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  1 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  1 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  4 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  23 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4

"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди Новости

"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди

Маълумки, футбол Ўзбекистонда энг оммавий ва севимли спорт турларидан бўлиб, миллионлаб мухлисларга эга.

Мамлакатимизда бу спортни ривожлантириш, уни янги босқичга олиб чиқиш йўлида турли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда, мамлакатимиздаги энг йирик рақамли банклардан бири — TBC Bank Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Истанбул Башакшеҳир" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов билан ҳамкорлик келишувини имзолади.

TBC Bank бугунги кунда Ўзбекистон бозорида рақамли молия соҳасининг етакчиларидан бири сифатида жисмоний ва юридик шахсларга кенг қамровли, замонавий хизматларни тақдим этиб келмоқда. Элдор Шомуродов эса мамлакатимиз футболида ёшлар учун ҳақиқий ибрат, профессионал майдондаги меҳнати билан минглаб болаларга руҳий куч ва ишонч бериб келаётган спортчи ҳисобланади.

Ушбу ҳамкорликнинг асосий йўналиши — болалар ва ўсмирлар футболини қўллаб-қувватлаш, улар учун профессионал муҳит яратиш ва иқтидорларни эрта аниқлашдан иборат. Лойиҳанинг энг муҳим жиҳати — болаларга қўшимча спорт иншоотлари ёки жиҳозларни тақдим этиш билан чекланиб қолмай, балки “махалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин” деган ишончни шакллантиришдир.

Бундан ташқари, ташаббус доирасида Элдор Шомуродов академиясини ривожлантириш, ёшларнинг ўз кучига бўлган ишончини ошириш, уларни тўғри йўналтириш каби вазифаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Мутахассислар фикрича, бу каби лойиҳалар мамлакатда футбол инфратузилмасини яхшилаш баробарида, келажакда янги истеъдодларни тарбиялашга ҳам хизмат қилади.

Бугун Тошкентдаги "Hyatt Regency Tashkent" меҳмонхонасида ҳамкорлик келишувини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда TBC Bank раҳбарлари Ника Курдиани ва Спартак Тетрашвили, Элдор Шомуродов, ОАВ вакиллари, шунингдек, футболга меҳр қўйган ўнлаб болалар иштирок этишди.

Элдор Шомуродов:

– TBC Bank раҳбариятига шундай катта лойиҳа учун раҳмат айтмоқчиман. Бошида улар билан гаплашганимда мени қизиқтирган жиҳат фақат молиявий томони эмас, балки спортни ривожлантиришга эътибор қаратилгани бўлди. Бу мен учун катта сюрприз бўлди, чунки турли рекламалар бўлади, лекин TBC Bank таклиф этган лойиҳа бошқача – улар фақат банкни эмас, мамлакатимизда спортни ривожлантиришни ҳам кўзлаган. Шу жиҳат ҳамкорликни қабул қилишимга катта туртки бўлди. Агар бу лойиҳаларни амалга оширсак, келажакда ёшлар учун катта ёрдам бўлади.

– Спорт соҳасига кириб келаётган ёшлар учун қандай режалар бор?

– Биринчи навбатда Сурхондарёда очган академиямни TBC Bank билан ҳамкорликда юритиш, уни тўғри йўлга қўйиш бўйича келишувга эришдик. Мен босиб ўтган йўл ва ундаги қийинчиликлар ҳақида ҳужжатли фильм тайёрлаймиз. Бундай вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш қанчалик муҳим эканини кўрсатамиз. Ҳаётда нимагадир эришиш осон эмас — ҳар бир инсонни ўз қийинчилиги ва синовли йўли кутиб туради. Келажакда ўз ўрнини топиш бўйича узоқ муддатли лойиҳаларимиз ҳам бор.

Ника Курдиани (TBC Bank Uzbekistan бош директори):

 Биринчи навбатда биз ким билан ҳамкорлик қилиш борасида узоқ вақт давомида кўриб чиқдик, чунки қизиқиш ва фикрлар бир жойдан чиқадиган одамни топиш қийин эди. Биз инсонлармиз ва турлича қизиқишларимиз бор. Элдор Шомуродов билан ўзаро яхши тил топиша олдик. Элдор терма жамоа сардори, энг кучли футболчи. Нега футбол? Футбол бу байрам ҳисобланади. Айниқса 2026 йилда, сабаби Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Бунинг масъулиятини яхши тушунамиз. 

Тадбир расмий қисмидан сўнг журналистлар ва ёш футбол мухлислари Элдор Шомуродов ва банк раҳбарларига ўз саволларини бериш имкониятига эга бўлишди. Суҳбат жараёнида ёшларга қаратилган янги лойиҳалар, истиқболда режалаштирилган дастурлар, болалар футболига оид қатор ташаббуслар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Ушбу ҳамкорлик нафақат спорт соҳасида, балки ижтимоий лойиҳаларда ҳам муҳим босқич бўлиши кутиляпти. Мутахассислар фикрича, TBC Bank ва Элдор Шомуродовнинг бирлашган саъй-ҳаракатлари мамлакатимизда ёшлар спортини ривожлантиришга катта туртки бўлади.


Рейтинг:    

Комментарии

   
08 дек 22:55:12
barselona7
Тўғри банклар фоиз эвазига пул бериши янгилик эмас аммо шу билан банклар бошқа лойиҳаларни ҳам амалга оширади. Аммо бу банкнинг ягона лойиҳаси космик фоизлар эвазига пул бериш. Бошқа лойиҳанинг ўзи йўқ. Ҳақиқий грузинча судхўрлик. Наҳотки Шомуродовга ҳамкорлик қилиш учун шундан бошқа банк қуриб қолди.
   
08 дек 22:30:22
Haqiqat-2
Сал шошибди Элдор. Хали улгурар эди бунака ишларга.
   
08 дек 22:18:47
Odiljon
Bu.rasvo.bank.egasi.evrey
   
08 дек 21:53:14
Odiljon
Bu.xaromdan bolgan.rasvo.bank.aperis.bank.1.kun.kechiksa.100ming.qoshadi.azolik.oyi.14.kuni.mudat.ataylab.pulni.qabul.qilmaydi.15.kuni.jarima.chiqaradi.bu.bankdan.pul.olmaylar.bu.xarom.bank
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика