RU

Последние новости

20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   0 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  80 19:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли транлсяция)  23 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  15 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  16 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  53 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38

Любинко Друлович: "Олимпия ўйинларига йўлланма олишни уддалаймиз" Новости

Любинко Друлович: "Олимпия ўйинларига йўлланма олишни уддалаймиз"

Хабарингиз бор, эртага футбол бўйича Таиландда ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон ва Австралия терма жамоалари учинчи ўрин учун баҳс олиб боришади.

 Анъанага мувофиқ учрашувдан бир кун аввал ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди. Жамоалар якуний босқичда бўлгани боис мураббийлар билан бирга ҳар икки жамоанинг бир нафардан футболчилари ҳам мазкур анжуманда иштирок этишди. Терма жамоамиздан олимпиячиларимиз сардори Исломжон Қобилов қатнашди.

“Эртага жуда муҳим учрашув эканлигини билиб турибмиз. Бу осон ўйин бўлмайди. Австралия анча жиддий рақиб. Рақиб жамоа таркибида бир қатор тажрибали ва маҳоратли ўйинчилар бор. Рақиб тактикаларини кузатиб чиқдик. Эртага бор максимумизни ишга соламиз. Зеро, бўлажак баҳс ўзбек мухлислари ва халқи учун муҳимлигини тушуниб турибмиз. Умид қиламизки, Олимпия ўйинларига йўлланма олишни уддалаймиз”, – деди Любинко Друлович.


“Саудия билан ўйиндан кейин, аввало, руҳий жиҳатдан, кейин жисмоний жиҳатдан ўзимизга келиб олишимиз керак. Энди Австралиядек кучли рақибни мағлуб этиб, Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритимиш лозим. Бунинг учун боримизни берамиз”, – деди Исломжон Қобилов.

– Жаноб Друлович, Саудияга қарши ўйиндан кейин йигитларга етарли мотивация бера олдингизми?

– Мотивация ўйиндан олдин жуда муҳим. Саудия билан ўйиндан кейин Токио-2020 учун бизда яна бир имкон бор. Йигитларим ҳам карьераси учун эртанги баҳсда ғалаба қозониш қанчалик муҳим эканлигини тушуниб туришибди. Биз ҳам бор кучимизни ишга солсак, мақсадимизга ета оламиз.


– Ҳар икки жамоаларнинг турли ёш тоифаларидаги ўйинларини ҳисобга олсак, кўпчилик “соккерузлар”нинг имкониятини юқори баҳоламоқда. Бунга қандай изоҳ берасизлар?

– Ҳар икки жамоада ҳам имконият 50/50. Бизда яхши ўйинчилар бор. Мен уларнинг имкониятига ишонаман. Ўтган ўйинда ҳам ғалаба учун анча яқин келдик. Лекин вазиятлардан фойдаланишда камчиликларга йўл қўйилди. Энди эртага шу камчиликларни қайтармасликка ҳаракат қиламиз (Любинко Друлович).
– Мураббийимиз айтиб ўтганидек, ўйиндан аввал ҳар икки жамоада имконият бир хил бўлади. Энг охирги ўйинларга қарайдиган бўлсак, бир неча йил аввал Баҳрайнда ўтган U-19 Осиё чемпионатида биз Австралияни 3:2 ҳисобида мағлуб этганмиз. Менимча, учинчи ўрин учун кечадиган баҳс финалдан ҳам муҳимроқ. Бу турнирга жамоалар Олимпиада йўлланмаси учун келишади. Финалдагиларда йўлланма нақд. Улар чемпионликни ҳал қилиб олишади. Биз эса Токио лицензияси учун курашамиз (Исломжон Қобилов).

– Баҳрайндаги мусобақада Достон Ибрагимов икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилган эди. Кеча кўтаринки кайфиятда унинг туғилган кунини нишонлашди. Достон бўлажак баҳсга тайёрми?

– Албатта. Ҳозир нафақат Достон, балки ҳамма ўйинга тайёр. Аввало, биз ўзимизга ишонишимиз керак. Жамоадагилар бир-бирига ишониб, бир-бирини қўллаб майдонда ҳаракат қилса, биз, албатта, мақсадга ета оламиз.

Рейтинг: -70   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика