RU

Последние новости

11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  0 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  5 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  12 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  12 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  4 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  14 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  20 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  8 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  6 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3

"Локомотив" янги мавсумга тайёргарликни кейинги йилдан бошлайди Новости

"Локомотив" янги мавсумга тайёргарликни кейинги йилдан бошлайди

Гарчи жамоа Суперлигани тарк этиб, мавсумни Про лигада ўтказса-да, клуб раҳбарияти жамоа олдига бир йилнинг ўзида Суперлигага қайтиш вазифасини қўйди.

Шу боисдан клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби томонидан янги мавсум учун режалар жиддий тарзда ишлаб чиқилмоқда. Айни дамда жамоа таркибига янги олиб келинадиган футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Музокаралар якунланганидан сўнг таркибдаги янгиликлар билан ҳам таништириб ўтилади.

Жамоа мавсумга тайёргарликни 2023 йилнинг 6 январь кунидан "Локомотив" қароргоҳида бошлайди. Ушбу кичик йиғин 19 январга қадар давом этади ва жамоа 20 январь куни тайёргарликнинг иккинчи босқичини ўташ учун Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетади.

Туркия йиғини доирасида "Локомотив" 6 та синов-назорат ўйинида қатнашади. Ҳозирча шулардан икки ўйиннинг рақиби ва санаси аниқ:

22.01.2023

"Локомотив" - "Краснодар-2" (Россия)

27.01.2023

"Локомотив" - "Дукажини" (Косово)

Йиғин доирасидаги қолган учрашувлар учун рақиблар билан музокаралар давом этмоқда. Бу борадаги маълумотларни кейинроқ таништириб ўтамиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика