RU

Последние новости

01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  18 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  6 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  16 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7

"Локомотив"га "эски танишлар" қайтиши давом этади... Новости

"Локомотив"га "эски танишлар" қайтиши давом этади...

Янги мавсум олдидан Фёдоров ва Бикмаевдан кейин Кахи Махарадзе ҳам «темирйўлчилар» таркибини бойитади.

Бу ҳақда сайтимиз журналисти Шаҳбоз Беғамов хабар бермоқда.

Махарадзе аллақачон «Сўғдиёна»ни тарк этган ва янги йилда Жиззахдан яна Тошкентга кўчади.

Ўзбекистондаги фаолиятини айнан «Локо»да бошлаган Кахи  кейинчалик «Пахтакор»да маълум вақт тўп тепди.  2016 йилдан эса яна «темирйўлчилар» сафига қайтиб,  жамоасини кетма-кет 3 йил чемпионлик шоҳсупасига олиб чиқишга катта ҳисса қўшганди. Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ҳам яхши ўйнади ва жамоани юқори ўринлар учун курашишида катта ҳисса қўшди. 

Эслатиб ўтамиз Махарадзе Суперлига-2019 баҳсларида 26 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, грузиялик футболчи жорий мавсумда Суперлигамизда тўп тепган легионерлар орасида энг кўп майдонга чиққан (26 та) футболчига ҳам айланди.

Махарадзе учинчи бор «Локо»га ўтмоқда ва иккинчи маротаба собиқ жамоасига қайтмоқда!

Рейтинг: -36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика