Левандовски "Барселона"нинг умумий гуруҳига қайтди
10 мар 2025 20:08
Новости
Левандовски "Барселона"нинг умумий гуруҳига қайтди
"Барселона"нинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски умумий гуруҳда машғулотларни бошлади.
Бу ҳақда "Marca" хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, 36 ёшли голеадор "Барселона" таркибида "Осасуна"га қарши ўйинда иштирок эта олмагач, "кўк-анорлилар"нинг бошқа футболчилари билан биргаликда машғулотларни давом эттирмоқда.
Левандовски жорий мавсум барча мусобақаларда 38 ўйинда иштирок этиб, 34 та гол урди ва 3 та голли пас узатди.
Эртага, 11 март куни "Барселона" "Бенфика"ни қабул қилади. Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичининг жавоб учрашуви Тошкент вақти билан соат 22:45 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии