Лаутаронинг “Барселона”га трансфери амалга ошмаслиги мумкин
05 июн 2020 07:53
Новости
Қайд этилишича, “Интер” клуби Лаутаро Мартинеснинг товон пулини (111 млн евро) камайтирмоқчи эмас. Шунингдек, “Интер” Мартинесни 90 млн евро + плюс бир футболчи эвазига “Барселона”га сотишга тайёрлиги билдирилган. Бироқ “Барселона” коронавирус пандемияси сабаб вужудга келган молиявий инқироз вақтида бундай катта трансферга қўла ура олмаслиги таъкидланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Каталония клубининг Лаутаро билан шахсий шартнома борасида келишувга эришганлиги айтилганди.
Мартинес жорий мавсум “Интер” сафида 31 та ўйинда 16 та гол урди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии