Лапорта Алабани "Барселона"га таклиф қилмоқчи
20 фев 2021 17:54
Новости
Лапорта Алабани "Барселона"га таклиф қилмоқчи
"Бавария"дан ёзги трансферлар ойнасида кетадиган ҳимоячи Давид Алаба ҳали янги клуби борасида бир қарорга келмади.
28 ёшли футболчи билан "Барселона" шартнома имзолаши мумкин. "Кўк-анорранглилар" президентлигига номзод Жоан Лапорта австриялик футболчининг агенти Пини Захави билан музокаралар ўтказди.
Олдинроқ ОАВнинг хабарига кўра, Алаба учун бош даъвогар "Реал" эканлиги айтилган ва томонлар келишувга эришишгани борасида хабарлар янграган эди.
Давид жорий мавсум Германия чемпионати доирасидаги 20та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии