"Лацио" ўз таркибини "Реал" ҳужумчиси билан кучайтирмоқчи
17 июл 2020 13:14
Новости
"Лацио" ўз таркибини "Реал" ҳужумчиси билан кучайтирмоқчи
Ижара асосида "Леванте"да ўйнаётган "Реал" форварди Борха Майораль ёзги трансферлар ойнасида "Лацио"га ўтиши мумкин.
Рим клуби мавсумлар оралиғида ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи ва "қаймоқранглилар"нинг 23 ёшли испаниялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Қайд этиш керакки, Майоралнинг "Реал" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган ва Мадрид клуби унинг сотуви билан боғлиқ вариантни кўриб чиқмоқчи.
Жорий йилнинг апрель ойида испаниялик форварднинг ўзи "Реал" у билан шартномани узайтириш борасида алоқага чиқмаётганлигини тан олган эди. Футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 33та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 2та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии