Ла Лиганинг твиттери "қовун туширди"
04 фев 2020 18:44
Новости
Ла Лиганинг твиттери "қовун туширди"
Ла Лиганинг твиттер ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаси "Барселона" футболчиларини адаштириб юборди.
Аниқроғи Ла Лига Ансу Фати ва Нелсон Семедуларни адаштириб юборди.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" хавбеки Ансу Фати Испания чемпионати доирасидаги "Леванте"га қарши ўйинида 30 ва 31-дақиқаларда гол урган ҳолда чемпионатда дубл қайд этган энг ёш ўйинчи бўлди. Фати бу пайтда 17 ёш 94 кунлик эди.

Ла Лига қўйган постда эса "Ҳатто Ансу Фатининг ўзи ҳам Ла Лига тарихига кирганига ишонмаяпти" деб ёзилган. Фақат битта муаммо, суратда Нелсон Семедо турган эди. Обуначилар буни тезда пайқашди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии