RU

Последние новости

11:20Ўйин давомида биттагина зарба. У «Сити» «Арсенал»дан 9 очко ортда қолиб кетишига етарли бўлди  0 10:55"Барселона" президентлигига қайта сайланган Лапорта нималар деди?  1 10:27Африка қитъасида дунёдаги энг катта стадион қурилмоқда  5 09:50МЮ раҳбари Майкл Кэррикни доимий бош мураббий қилмоқчи эмас  14 09:21Расман. Бразилиялик футболчи "Каттақўрғон" аъзоси  2 08:52"Сурхон"ни янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2 08:23Исломбек Исмоилов тарихга кирди  5 07:54"Барселона" президентлик сайловлари натижаларини эълон қилди  10 07:30"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди  49 02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  6 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  9 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  2 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  2 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  36 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  6

Ла Лига. "Реал" бугун чемпионга айланиши мумкин Новости

Ла Лига. "Реал" бугун чемпионга айланиши мумкин

Қизиқарли ва юқори савияда ўтган Ла Лиганинг 2019/20 йилги мавсуми якунланишига ҳам 2 тур қолди.

Бугун Ла Лига 37-тур доирасидаги барча ўйинлар ўтказилади.

"Реал"ни ўз уйидаги осон бўлмаган ўйин кутиб турибди. Зидан шогирдлари ЧЛ йўлланмасидан бебаҳра қолган "Вильярреал"ни ўз уйларида қабул қилишади. Агар ушбу ўйинда "қироллик клуби" ғалаба қозонса, Ла Лиганинг жорий мавсуми якунлашига 1 тур қолганда чемпионликни расмийлаштиради.

"Барселона" эса параллел ўйинда "Камп Ноу"да "Осасуна"ни қабул қилади. Табиийки "Барса" очко йўқотса, "Реал"нинг мағлубияти ҳам чемпионликка эришишига ҳалақит бермайди. Ўйинлар Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Бундан ташқари, 3-ўрин учун интрага ҳам юқори даражада. "Атлетико" қўшимча кўрсаткичлар бўйича "Севилья"ни ортда қолдириб, учликда бормоқда. "Атлетико"нинг қоқилиши "Севилья"га кучли учликка киришига йўл очиши мумкин.

Ла Лига 37-тур доирасидаги барча ўйинлар:

"Эйбар" - "Вальядолид" 21:30

"Мальорка" - "Гранада" 00:00

"Валенсия" - "Эспаньол" 00:00

"Реал Сосьедад" - "Севилья" 00:00

"Реал" - "Вильярреал" 00:00

"Бетис" - "Алавес" 00:00

"Хетафе" - "Атлетико" 00:00

"Сельта" - "Леванте" 00:00

"Барселона" - "Осасуна" 00:00

"Атлетик" - "Леганес" 00:00

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика