RU

Последние новости

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  6 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  18 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  16 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

Ла Лига. "Барселона" муҳим ўйинда ғалабага эришди Новости

Ла Лига. "Барселона" муҳим ўйинда ғалабага эришди

Испания чемпионати 31-туридан ўрин олган "Барселона" - "Атлетик" баҳси тугади.

Барселона Атлетик 1:0 

«Камп Ноу»

Гол: 1:0 – 71 Ракитич.

Барселона – тер Штеген, Альба, Семеду, Лангле, Пике, Бускетс (Ракитич, 64), Видаль, Артур (Пуч, 56), Суарес (Брэйтуэйт, 85), Гризманн (Фати, 65), Месси.

Атлетик – Унаи Симон, Баленсиага, Де Маркос, Йерай Альварес, Лекуэ (Капа, 69), Унаи Лопес (Дани Гарсия, 57), Весга, Кордоба (Муниаин, 57), Сансет (Рауль Гарсия, 78), Нуньес, Уильямс (Вильялибре, 69).

Огоҳлантиришлар: Бускетс (32), Нуньес (62), Ракитич (90).


Учрашув якунланди. "Барселона" мухлисларини табриклаймиз! Жамоа бу ғалабадан кейин онлайн турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилди. Эътиборингиз учун ташаккур! Хизматингизда Шерзoд Нурматов бўлди. 

90+4. Меҳмонлар қарши ҳужумга ўтишга уринмоқдалар. 

90+2. Видаль Весгани итариб юборди. 

90+1. Ракитич Весгани йиқтгани учун сариқ карточка олди.  

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди. 

90. "Атлетик" тўпга эгалик қиляпти. 

88. Зарбаааааа! Фатининг пасидан кейин Мессининг йўллаган зарбаси озгина ноаниқ чиқди. 

87. Мессининг жарима зарбасидан тепган тўпи жонли деворга тегди. 

85. "Барса"да ўзгариш қилинди. Суарес ўрнига Брэйтуэйт тушди. 

84. Баленсиаганинг ҳаводан йўлланган ажойиб узатмасидан кейин Гарсия тўпга етиб кела олмади. 

83. Весга "Барса"нинг ҳужумини тўхтатиб қўйди. 

82. "Атлетик"да бурчак зарбаси.  Фойда келтирмади. 

80. Мессининг ажойиб зарбаси!!  Озгина ноаниқ. 

78. "Атлетик"да ўзгариш: Сансет ўрнига Гарсия туширилди.

77. Давом этамиз! 

Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 68% - 32%

75. Ўйин тўхтатилди. Ўйинчиларга сув ичиб олишлари учун имконият тақдим этилди. 

75. Ракитичнинг бурчакдан оширган тўпи самара келтирмади. 

71. ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Захирадан ўйинга қўшилган Ракитич гол урди! 

70. Меҳмонларда 2 та ўзгариш: Уильямс ўрнига Вильялибре, Лекуэ ўрнига Капа тушди. 

69. Месси кутилмаганда Альвареснинг оёғини босиб олди, жарима тўпи.  

68. Рақиб ҳужумидан кейин Тер Штеген тўпга эгалик қилди

65. Фатида яхши вазият бўлди, аммо унинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

65. Мезбонларда 2 та ўзгариш: Гризман ва Бускетс ўрнига Ракитич ва Фати тушди. 

62. Нуньес қўпол ўйнагани боис сариқ карточкага лойиқ кўрилди.   

60. Бускетс Сансетга нисбатан қўпол ўйнади деб топилди. 

59. "Барселона" тўпга фаол эгалик қилмоқда. Жамоу учун ғалаба жуда муҳим.  

57. "Атлетик"да ўзгаришлар: Лопес ўрнига Гарсия, Кордоба ўрнига Муньяин туширилди.  

56. "Барса" сафида ўзгариш: Артур ўрнига Пуч тушди. 

54. Мессининг Гризман томон ажойиб узатмаси! Дарвозабон Сиомн вазиятни олдиндан ҳис этган ҳолда Гризманнинг йўлинга тўғаноқ бўлди.  

51. "Барса" тўпга эгалик қилмоқда. 

Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 65% - 35%

48. Қоида бузиш кузатилди. Лопес Артурни йиқитди. 

47. Семедунинг узатмасини Нуньес бартараф этди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди. 

45+1. Месси ва Суарес комбинацияси Мессининг йиқилиши билан тугади, лекин қоида бузилмади. 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

43. "Барса" рақибдан тўпни олиб қўйди ва ҳужумга ўтди. Ҳужум Мессининг зарбаси билан тугади, ноаниқ. 

42. Лекуэ  Альбани йиқиди. Тўп ўйинга киритилди. 

41. Семудунинг Суарес томон узатган тўпи... ҳужумчи яна ўйиндан ташқари ҳолатда. 

41. "Барса" секин-аста устунликни қўлига олмоқда, аммо ҳали бирон бир вазиятдан дарак йўқ. 

40. Суарес офсайдда қолган ҳолатида тўпга эгалик қилди, ҳакам хуштагини чалди.  

39. "Барселона" вазият яратишга уриняпти. 

38. Семеду-Видаль-Артур-Альбанинг узатмаси... аммо Суарес уни тушунмай қолди. 

37. Лионель Мессининг узатмасига жамоадоши етиб бора олмади.

Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 58% - 42%

34. Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда. 

33. Месси тўп билан ичкарига кириб борди, лекин Баленсиага тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди. 

32. Бускетс Уильямсга нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан жазоланди.  

31. ЎЙин тикланди. Давом этамиз. 

29. Ҳакам томонидан "time-out" тақдим этилди. 

26. Артур бурчак зарбасини амалга оширди, бу ҳозирча фойда келтирмади. 

24. Луис Суарес рақиб жарима майдончаси ичида кутилмаганда ажойиб пас узатди, тўп афсуски, ВИдалга қадар етиб келмади ва ҳимояичлар тўпни тепиб юборишди. 

23. Оскар де Маркоснинг узатмаси самара келтирмади. 

20. Суарес - Месси комбинацияси хавфли вазиятни ҳосил қилиши мумкин эди, бироқ давраозабон Унаи Симон ўз вақтида тўпга эгалик қилди.

18. Серхио Бускетс рақиби Ойан Санетни итариб юборди. Жарима тўпи ўйинга киритилди.

15. Сураеснинг набатдаги зарбаси! Бу сафар кучли, аммо ноаниқ. 

15. Суареснинг зарбаси жуда кучсиз кўриниш олди, тўп дарвозабонниг қўлида. 

13. Меҳмонлар қарши ҳужумга ўтишди. Уильямснинг зарбаси дарвоза тўрининг ташқи томонига борди. 

12. Лекуэ зарба йўллади, бу ҳеч қандай хавф туғдирмади. 

10. "Барселона" тўпга эгалик қилмоқда, ҳужум ҳимоя орқали бошланади. Тўп билан ИМесси.... У марказга Видалга узатди.. тўп яна Мессида. Унинг чалғитувчи зарбасини Симон бемалол ушлаб олди.

8. Пике хавфни бартараф этган ҳолда тўпни олдинга тепди. 

7. Тер Штегеннинг узатмаси Суаресга мўлжалланганди, бироқ тўп ўтиб кетди ва рақиб дарвозабонига етиб борди.  

5. Сураес йиқилган ҳолатда зарба берди, унинг зарбаси "блок" қилинди.

4. Унаи Лопеснинг жарима зарбасидан йўллаган зарбаси хавфли кўриниш олди. 

2. Альба жамоадошларига тўпни оширди, унинг жамоадошлари кечикишди... ва вазият ҳеч нарсага олиб келмади. 

1. Ўйин бошланди! 

"Барселона" вакиллари "Атлетик" (Бильбао) афсонаси Ариц Адурисни ажойиб фаолияти билан қутлашди. 

"Атлетик" футболчилари ўйин олди машғулотлар жараёнида. 

Бугун 33 ёшни қарши оладиган Лео Месси чигил ёзди машғулотларида. 

Футболчилар стадионга етиб келишди

SPORTbible: 

Месси ва Гризманн машғулотлар чоғида жанжаллашиб қолишди, футболчиларнинг жамоадошлари ва Сетьен ҳодисага аралашган ҳолда вазиятни юмшатишди.  

Камп Ноу ўйинга тайёр! 

Таркиблар маълум қилинди

- Учрашув 01:00да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун  Каталониянинг "Барселона"си ва Бильбаонинг  "Атлетик" клуби ўртасидаги ажойиб тўқнашувни сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.  

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика