RU

Последние новости

13:45Абдумавлон Абдужалилов: "Бухоро" бизнинг хато қилишимизни кутди, улар осон рақиб эмас"  0 13:28Эрон клублари ОКМК етакчисига қизиқмоқда  0 13:00Расул Йўлдошев: "Жамоамиз тушкун кайфиятга тушганди, буни енгиш учун ғалаба зарур эди"  0 12:46"Қўқон-1912" "Сурхон" устидан ишончли ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:22Ришарлисон Роналдонинг юзи туширилган суратни жойлаштирди — энди у "Олтин тўп"ни мақсад қилган  1 11:54Диогу Жотанинг беваси ва ота-онаси "Вулверхэмптон" ўйинида бўлди. Мухлислар марҳум футболчини ёд олди  4 11:30Мухлислар Уэйн Рунини танқид қилди: "Ажойиб футболчи, аммо ёмон эксперт"  2 10:52"Брентфорд" ўз тарихидаги рекорд қийматли трансферни эълон қилди  0 10:25Sofascore. Мозговой БАА Пролигасидаги дебютидаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 10:23Илёс Зейтуллаев: "Жамоам ғалабага муносиб эди"  3 09:59Виктор Карпенко: "Бунёдкор" хатоларни кечирмаслигини ўйиндан аввал ҳам айтган эдим. Амалда шундай бўлди"  2 09:53Артета: "Олд Траффорд"да ғалаба қозонишимиз муҳим эди"  2 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  1 08:47Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳо олди?  5 08:13Суперлига. Бугун Хоразмга катта футбол қайтади  13

КХДР бош мураббийи: "Биз кутган натижа бўлмади" Новости

КХДР бош мураббийи: "Биз кутган натижа бўлмади"

ЖЧ-2026 саралаши 3-босқичи доирасидаги Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг (1:0) меҳмонлар устози Сим Йонг Гам учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Учрашув ҳақида...

- Бугун биз ўз мақсадимизга эриша олмадик. Ўйин кутганимиздан юқори темпда ўтди. Биз яхшироқ натижа кутгандик. Ўйлайманки, навбатдаги ўйинларга юқорироқ даражада тайёргарлик кўриб, яхшироқ натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

- КХДР бугун яхши ҳаракат қилди деб ҳисоблаймиз. Жамоангиз кўрсатган ўйинга қандай баҳо берасиз?

- Барчага маълумки, футболда доим ҳам ўзингиз истаган натижага эриша олмайсиз. Бизнинг мақсадимиз - энди навбатдаги ўйинга асосий эътиборни қаратишдир. 

- Ўзбекистоннинг қайси жиҳати КХДР терма жамоасига ҳалал берди деб ўйласиз?

- Футболда асосан тактикалар, схемалар муҳим аҳамиятга эга. Жамоалар доим ҳам ўзлари кутган натижага эриша олмайди. Ўзбекистоннинг кучли жиҳати ҳақида гапиришни истамайман. Уларга шунчаки кейинги ўйинларда омад тилайман. 

- Кейинги ўйин Қатарга қарши бўлади. Улар Ўзбекистонни ҳам мағлуб этишган. Навбатдаги ўйин ҳақида нима дея оласиз?

- Айтиб ўтганингиздек, Қатар кучли жамоа ва амалдаги Осиё чемпиони. Улар яхши тайёргарликка эга. Футболда барча нарса, сиз кутмаган нарсалар ҳам содир бўлиши мумкин. Биз Қатар билан ўйинга яхши тайёргарлик кўришимиз лозим ва шу орқали биз яхши натижага эга бўлишимиз мумкин.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика