RU

Последние новости

12:22Ришарлисон Роналдонинг юзи туширилган суратни жойлаштирди — энди у "Олтин тўп"ни мақсад қилган  0 11:54Диогу Жотанинг беваси ва ота-онаси "Вулверхэмптон" ўйинида бўлди. Мухлислар марҳум футболчини ёд олди  4 11:30Мухлислар Уэйн Рунини танқид қилди: "Ажойиб футболчи, аммо ёмон эксперт"  0 10:52"Брентфорд" ўз тарихидаги рекорд қийматли трансферни эълон қилди  0 10:25Sofascore. Мозговой БАА Пролигасидаги дебютидаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 10:23Илёс Зейтуллаев: "Жамоам ғалабага муносиб эди"  3 09:59Виктор Карпенко: "Бунёдкор" хатоларни кечирмаслигини ўйиндан аввал ҳам айтган эдим. Амалда шундай бўлди"  2 09:53Артета: "Олд Траффорд"да ғалаба қозонишимиз муҳим эди"  1 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  1 08:47Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳо олди?  5 08:13Суперлига. Бугун Хоразмга катта футбол қайтади  12 07:45Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 07:10Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда ғалаба голини урди, "Андижон" ва "Сурхон" эса сафарда мағлубиятга учради  1 04:35Ла Лига. "Атлетико" илк турдаёқ камбэк қурбони бўлди  3 04:30Италия кубоги. "Милан" қийинчиликсиз "Бари"ни мағлуб этди  1

Виктор Карпенко: "Бунёдкор" хатоларни кечирмаслигини ўйиндан аввал ҳам айтган эдим. Амалда шундай бўлди" Новости

Виктор Карпенко: "Бунёдкор" хатоларни кечирмаслигини ўйиндан аввал ҳам айтган эдим. Амалда шундай бўлди"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашувида омад мезбонлар томонида бўлди (1:2).

Учрашувдан сўнг бухороликлар мураббийи Виктор Карпенко фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Бунёдкор" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйиндан олдин йигитларга бундай жамоа хатоларни кечирмаслигини айтгандим. Амалда шундай ҳам бўлди. 2 та хато ва 2 та гол. Ўйинга келсак, вазиятлар кўп нарсани ҳал қилди. Биринчи бўлимда "Бунёдкор" устунликка эга бўлди, иккинчисида эса биз назорат қилишга уриндик. Яна қайтараман, ҳимоядаги хатолар мазкур натижага сабабчи бўлди",- дейди Виктор Карпенко. 

- Янги футболчилар Азиз Амонов ва Тома Табатадзе борасида фикрингиз қандай?

- Улар жамоага қўшилиб бормоқда, чунки иккинчи давра олдидан мослашиш жараёнини ўтказишга кўп вақт йўқ эди. Амоновнинг ҳаракатлари ёмон чиқмади. Томага жисмоний сифатлар етишмаяпти, шу боис иккита тайм ўйнаётгани йўқ. Вақт ўтиши билан улар жамоага фойда келтиришади деган умиддаман. 

- Билол Туплиев иккинчи бўлимда майдонга тушиб ўйинни кучайтирмоқда. У захира қуролими?

- Билол иккинчи бўлимда ўйинимизга тезлик қўшди. Ўйинни ўз қўлига олади. У иккинчи бўлимда кўпроқ самара келтираётгани учун фойдаланмоқдамиз. Билолда яхши ва иқтидорли футболчи. Ўйлайманки, у вақт ўтгани сари меҳнати билан яна ўзини кўрсатади.

Рейтинг:    

Комментарии

   
18 авг 11:04:55
Усмонбек
Ман Бухоро мухлисимасман лекин кеча жамоа айникса 2 таймда галабага хакли уйин курсатди камида 1 очкога хакли эди омад кейинги уйинларда
   
18 авг 10:45:12
Аббосхужа
Шу ерда хам Бухорога нисбатан адолатсизлик бўлибди. Бугун youtubeдан такрор ва такрор кўрдим, Бухоро ўйинчиси елкама елка сал туртиб қўйган холос. Ҳолбуки агар унинг ўрнида Абдуқодир бўлганида 3-4 метр жойга учириб юборарди. Шу ҳолат учун ҳакам жарима белгилаб умуман нотўғри иш қилди. Айтиш мумкин битта ҳолатда судья хато қилибтида деб, лекин шу бир хато билан 90 + дақиқалар қилинган меҳнатни бир пул қилиб юборди.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика