Илёс Зейтуллаев: "Жамоам ғалабага муносиб эди"
18 авг 10:23
Новости


Илёс Зейтуллаев: "Жамоам ғалабага муносиб эди"
Учрашувдан сўнг "қалдирғочлар" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев фикрларини билдирди.
"Ўйин ўзига яраша босим остида ўтди дея оламан. Йигитлар олдиларига қўйилган вазифани уддалай олишди, чунки охирги учрашув омадсиз якунланганди. Улар ғалабага муносиб эдилар. Илк дақиқадан охирги сониягача курашдан тўхташмади. Ғалаба билан клубдаги барчани табриклайман. Умид қиламанки, биз шундай ишлашда ва олдинга интилишда давом этамиз",- дейди Илёс Зейтуллаев.
- Матия Кривокапич асосий таркибда майдонга тушди ва гол+пас қайд этди. Унинг ўйинини қандай баҳолайсиз?
- У ёш ва иқтидорли, потенциали бор футболчи. Биз ҳужумчи қидираётганимизда шундай типдагисини танлашга уриндик. Ёш, тўп билан, техник томондан яхши ҳаракат қила олади. У ўз маҳоратини, нималарга қодирлигини кўрсатди. Агарда шундай ишлашда давом этса хурсанд бўламиз.
- "Бухоро" гол урганидан сўнг "Бунёдкор" футболчилари бир неча дақиқага "ўчиб" қолгандек бўлди. Бунинг натижаси ўлароқ "Бухоро" футболчилари иккинчи голни уриб кетиши мумкин эди. Сизни бу вазиятга фикрингиз?
- Бу футболда бўладиган ҳолат, шунинг учун ҳам футбол қизиқарли спорт тури. Уларга 1:1 қилган вақтида руҳан осон эмасди. Буни яхши тушунаман, чунки ўтган йили биз "Бухоро" турган ўринларда эдик. Жон сақлаш йўлида курашиш осон бўлмаслиги аниқ, чунки Суперлигада оддий ўйинлар йўқ. Ҳамма жамоалар бир-бири билан курашяпти. Ўзбек футболи бундан ўсишга эришмоқда.
Похожие новости

Комментарии