RU

Последние новости

14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  0 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  0 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  5 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  23 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  18

Куртуа Месси пенальтини қандай амалга оширишини билган? Новости

Куртуа Месси пенальтини қандай амалга оширишини билган?

Тунда ЕЧЛ 1/8 финали доирасида Парижда ПСЖ - "Реал" (1:0) учрашуви бўлиб ўтди.

"Биз кучли рақибга қарши унинг майдонида тўп тепдик. Ўйинни ёмон бошламадик, бироқ тўп билан кўнгилдагидек муомалада бўла олмадик ва бунинг оқибатида зарар кўрдик.

Оддий вазиятда тўпни йўқотдик ва Мбаппе икки футболчининг орасидан ўтиб, ердан зарба берди. Зарба учун қулай вазиятга қараб чиқиб келаётган рақиб учун дарвоза соҳасини имкон қадар тўсдим, лекин аламли гол ўтказиб юбордим. Буни қабул қилиш осон эмас, аммо умумий олиб қарасак, биз ёмон ўйин ўтказдик. Хафамиз, лекин олдинда жавоб ўйини бор ва ҳали ҳеч нима ҳал бўлмади.

Бугунгидек ўйинларда дарвозабон одатдагидан кўпроқ тер тўкиши талаб қилинади. Мен "Атлетико"да ўйнаган вақтларимдан бери Мессига қарши майдонга тушаман ва унинг пенальтини қандай тепишини кузатиб бораман. Лео нуқтадан кўпинча тўпни айнан шу бурчакка йўллайди (аргентиналик охирги 5та пенальтидан 4 тасида тўпни ўзидан ўнг пастки буракка йўллаган. изоҳ - Championat.asia). Чизиқда узоқроқ туриб, уни чалғитишга уриндим.

Вазифа ўзгармади — ғалаба қозонишимиз зарур. Биз ўз майдонимизда, минглаб мухлисларимиз қўллаб-қувватлаб турадиган "Сантьяго Бернабеу"да рақибни кутиб оламиз", - деди Тибо Куртуа.

Аввалроқ, бельгиялик посбон бу учрашувда рекорд ва бир нечта эътиборга лойиқ натижалар қайд этгани ҳақида хабар бергандик.
 


Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика