RU

Последние новости

11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  1 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  1 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  4 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  4 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  2 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  5 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  16 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

"Купернинг услуби, Олимпиада йўлланмаси қўйилган БАА билан ўйин, Мираброр Усмонов ва Япониядаги фаолияти". Фозил Мусаев билан эксклюзив интервью Новости

"Купернинг услуби, Олимпиада йўлланмаси қўйилган БАА билан ўйин, Мираброр Усмонов ва Япониядаги фаолияти". Фозил Мусаев билан эксклюзив интервью

Деярли тўрт йилга яқин вақт давомида Япониянинг "Жубило Ивата" клубида тўп тепган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Фозил Мусаев жамоаси билан шартномаси якунлангани боис юртимизга қайтишга қарор қилди.

Биз эса фурсатдан фойдаланган ҳолда тажрибали ярим ҳимоячини студиямизга видеоинтервьюга таклиф қилдик. Суҳбатимиз давомида унинг Япониядаги фаолияти, футболимизга ҳозирги муносабати, ўша ЖАР стадионидаги БАА билан кечган аламли учрашув хотиралари ва бошқа фикрларини билишга ҳаракат қилдик. Қуйида ушбу интервьюнинг матнли вариантини тақдим этамиз:





- Келинг суҳбатимизни айни пайтда нималар билан банд эканлигингиз ҳақидаги фикрларингиз билан бошласак. Бу мухлисларга ҳам қизиқ туюлиши табиий...
- Ҳозирги кунда уйда оилам даврасидаман. Якка тартибда машғулот ўтказмоқдаман. "Жубило Ивата" билан 31 декабрь куни шартномам тугаган.

- Мазкур жамоа сафида тўрт йил давомида тўп тепдингиз. Клубдаги фаолиятингиз давомида пасайишлар ҳам бўлди. Қолаверса 2018 йил бошида ўзингиз ҳам оғир жароҳат олдингиз. Умуман Япониядаги фаолиятингизни қандай хотиралар билан ёдга оласиз?
- Жамоага келган биринчи пайтимда ҳаммаси яхши эди. Жей лигада 34та учрашув бўлса шуларнинг 32тасида майдонга тушдим. 2018 йил миллий терма жамоа йиғинида оғир жароҳат олдим. Шундан сўнг ўша йили майдонга тушмадим, қайтиб келганимда чемпионат якунланиш арафасида эди. Мураббийлар жароҳатим қайталамаслиги учун сабр қилиб кутишимни айтишди. Кейин секин-аста захирадан майдонга тушишни бошладим. Бу оралиқда жамоанинг натижалари яхши кўриниш олмади. Мураббий ўзгарди, испаниялик мутахассис келди. Унинг қўл остида бир нечта турда ўйнадим. Кейинчалик акси кузатилди. Нима сабабдан тўп тепмаганимни билмайман. Иккинчи двизионга тушиб кетган бўлсакда клубдагилар уни олиб қолишга қарор қилишди. Орада яна натижалар ўхшамагач маҳаллий мураббийга ишониб топширишди. Якунда мен яна ўйнамадим.

- Миллий терма жамоада жароҳат олганингиздан сўнг ФИФА қоидаси бўйича яъни термада жароҳат олган футболчининг клубига пул ўтказиб берилиши керак. Ҳақиқатдан ҳам бу амалга ошдими?
- Бундан хабарим йўқ. Клубда ҳар бир футболчини суғурталаш деган нарса бор. Менимча менинг жароҳатимни Япониянинг суғурта компанияси тўлаб берди. Жаррохлик амалиётидан кейингина яшил майдонга қайтардим. 



- Жароҳатингизни даволаш учун қанча ҳаражат кетганини биласизми?
- Билмадим. Лекин Азиз Ғаниев ҳам худди меникидек жароҳат олди. Мен ётган шифохона, докторлар қаради. "Насаф" ҳаражатларни қоплади. Адашмаётган бўлсам 30 минг доллар сарфланди. Ҳа, мен орқали амалга оширилди. Чунки, Ўзбекистондаги шифокорлар билишмади. Менга таҳлил жавобларини юборди, натижада шифокоримга кўрсатдим. У эса расм аниқроғи рентген орқали аниқлаб бўлмаслигини ўзи кўриши кераклигини таъкидлади. Азиз Ғаниев Японияга келгач дарҳол шифокорни қабулига кирдик ва шу захоти жаррохлик амалиёти ўтказилиши кераклигини айтишди.

- Япония терма жамоаси Тошкентга келадиган бўлса матбуот анжуманларида, ўйинларда журналистлар ўз ўзидан кўпаяди. Улар биздан анча илгарилаб кетгандек кўринади. Кун чиқар юрт мамлакатида клубларни ёритиш, медиа ва матбуот қандай йўлга қўйилган?
- Ҳар бир жамоада камида 5-6 нафар матбуот ходими бўлади. Кимдир майдон ичида ишлайди, яна кимдир эса машғулотларда фаолият кўрсатади, мухлисларни кириши, дастхат олишига жавобгар. Матбуот томонидан эътибор юқори даражада, ушбу ҳолатни проффессионализм билан боғлайман.

- Клубда ўтказган 4 йил ичида маҳаллий тилни ҳам ўзлаштириб олдингиз. Бундан ташқари "Жубило Ивата" сизга қандай шароитларни яратиб берди?
- Барча легионерлар қатори уй ва машина билан таъминлади. 2018 йил жароҳат олган вақтимда олти ой япон тили курсларига қатнадим. Индивидуал тарзда дарс олдим. Зўр биламан демайман, лекин ўзим учун керак бўлган сўзларни ўзлаштира олганман.

- Ўзбекистон билан солиштирганда Японияда ҳаёт ҳақида фикрингизни айтсангиз, сизни ҳайрон қолдирган жиҳатни кўрдингизми?
- Японияда маданият, инсонларга ҳурмат яхши шаклланган. Кўчаларни озодалигини айтишим мумкин. Ҳеч ким кўчада аҳлат ташламайди. Оддий буюмлар ҳам керакли жойга ташланади. Масалан ўз уйимдаги чиқиндини алоҳида нарсага солиб умумий идишга ташлайман. Базадан эса маҳсус машина олиб кетади. Шу томонлари

- Ўзбекистон миллий терма жамоасида тўртта мураббий қўл остида машғулотлар ўтказгансиз, учрашувларда майдонга тушгансиз. Самвел Бабаян, Миржалол Қосимов, Вадим Абрамов ва Эктор Купер. Ушбу мураббийлар ўзбек футболига нимадир янгилик бера олдими? Дейлик аргентиналик Купер...
- Кўпчилик Эктор Куперни футболимизга тўғри келмайди, биз ҳужумкор футбол кўрсатишимиз керак дейишди. Шахсий фикрим, тўғри ҳимоявий ўйин қилган бўлиши мумкин, лекин шу вақтгача ҳужумкор ўйнаб натижа кўрсатмадик-ку. Миржалол Қосимов бошқарувида Жаҳон чемпионатига жуда яқин келганмиз.



- Эктор Купернинг машғулотларида иштирок этиш баробарида ўзбекистонлик мураббийлардан қандай фарқни сезгансиз?
- Очиғи ушбу мураббийнинг машғулотларида кам қатнашганман. Осиё кубогига кетишдан олдин Туркиядаги йиғинга бориб қўшилганман. Бунда кўпроқ жисмоний тайёргарликка эътибор қаратилган. Антонио Сориоғлу деган ёрдамчиси билан ишлаганмиз. Ўзбекистонлик мураббийлар билан солиштирганда катта фарқни кўрмадим.

- Интервьюларингизда миллий терма жамоа ҳақида фикр билдирмайман деб айтгансиз. Келинг шу бугун очиқчасига айтинг, бунинг сабаби нимада?
- Гапиришни истамайман дейлик қандай савол беришингиз мумкин?

- Яқинда терма жамоалар бўлими бошлиғи Азиз Ҳайдаров юртимиздаги ОАВлардан бирига берган интервьюсида ўша пайтларда эътибор паст бўлганлигини, витаминизация, чартер рейслар йўлга қўилмаганлигини таъкидлади. Сиз ҳам турли йиллар давомида терма жамоамиз либосида ҳаракат қилгансиз, термамизга эътибор қанчалик бўлган?
- Тўғриси анча вақтдан бери терма жамоада эмасман. Ҳозирда витаминизация ўзгаргандир. Ўша пайтларда витаминизация йўқлиги тўғри эди. Авваллари ҳам худо раҳмат қилсин Мираброр Усмонов даврида ҳам чартер рейслар амалга ошириларди. КХДРга сафар қилганимизда чартер рейс орқали борганмиз, Австралияга ҳам чартер рейсда учганмиз. Ҳар доим бўлмаса ҳам кўп ҳолларда чартер рейслардан фойдаланиларди.

- Ўша пайтда клубингизда витаминизация бормиди?
- Клубимда ҳам ҳар бир футболчи ўзига керакли витаминларни сотиб оларди. Мана буни ичасан деган мажбурлаш бўлмаган.

- Барчага бериладиган оддий савол. Нима учун Жаҳон чемпионатига чиқа олмаяпмиз?
- Демак кўпроқ ишлашимиз керак ёки ҳали тайёр эмасмиз. Япония билан таққослаганда футболчиларимизнинг салоҳияти менинг фикримча уларникидан паст. Япониянинг ўзида қуйи двизионида ўйнайдиган шундай зўр футболчилар бор, рақобат кучлилигидан терма жамоага чақирилмайди. Битта позицияга футболчи танлови жуда кенг.

- Мундиалга чиқишимиз учун нимани ўзгартиришимиз керак? Бу борада етишиб чиқаётган ёшларга қандай маслаҳат берасиз?
- Ҳар бир жамоанинг ўз академияси бўлиши лозим. Тўғри бу ўзидан ўзи бўлиб қолмайди. Қайсидир маънода маблағга ҳам тақалади. Шароити ёки пули йўқлигидан қаерда академия қуриши мумкин? Шунингдек жамоалар ўзининг қароргоҳига эга бўлиши керак, мениимча айни пайтда кўп клубларда қароргоҳи йўқ. Шунча шароитлар яратиб берилгани билан футболчилар ҳам ишлаши зарур.


- Японияда университетлар лигаси бор. Шу ҳақида ҳам гапириб берсангиз. Чунки бизда бундай турнир ўтказилмайди...
- J1, J2, J3 лигаларидан сўнг университетлар лигаси бошланади. JFL деб номаланади. Кетма-кетлик бўйича олганда тўртинчи лига ҳисобланади. Дейлик у ерда битта футболчи жамоа топа олмаса университетга боради ва шу турнир орқали ўзини кўрсатиб каттароқ жамоага йўл олиш имконияти бор. Университетлар лигаси трансляция қилинишини кўрмадим. Лекин J1, J2, J3 трансляция қилинади. Ҳамма ўйлагандек телевизион форматда эмас махсус DAZN платформасида кўрсатади. Оддий халқ ҳам J1 лигасини пул тўлаб сотиб олиб кўради. Эгаллаган ўрнига қараб федерация йил якунида клубларга пул ажратади. Бу пуллар DAZN'дан келиб тушади.

- Сўнгги йилларда ўзбекистонлик футболчилар мавқейи бироз паст бўлган Бангладеш, Малайзия каби чемпионатларга боришмоқда. Табиийки маош жиҳатдан у ерда клублар бизникиларга қарагандан кўпроқ тўлайди. Футболчиларимизнинг кучлироқ чемпионатларга ўтмаётганини сабаби нимада деб ўйлайсиз?
- Миллий терма жамоамизнинг даражасини кўтаришимиз даркор. Натижалар яхшиланган сари футболчиларга ҳам эътибор ошади. Масалан мен терма жамоа орқали ўйнаб хорижга кетмаганман, "Насаф"да ўйнаб юрган кезларимда таклиф тушган. Тўғри футболчининг ўзига ҳам боғлиқ. Миллий терма жамоамизнинг даражаси ошгач футболчиларда ҳам бошқа Европа чемпионатларига йўл олиш осонроқ бўлади.

- Легионерлар ҳақида гап кетар экан Италияда ўйнаётган Элдор Шомуродов ҳақида ҳам тўхталиб ўтсак. Ҳужумчимизнинг ўйинларини кўряпсизми?
- Ҳали тўлиқ кўрмадим. Ижтимоий тармоқларда ўйинларини видеосини кузатдим. Ўзига бўлган ишончи юқори эканлиги кўриниб турибди.

- Бундан хулоса қилиш мумкинки, ўзбекистонлик футболчилар ҳам шундай даражада ўйнай олишади?
- Ўйнай олишади. Ҳамма ҳам Элдор Шомуродов эмас. Бироқ қолганлар ҳам шунга интилиши керак.

- Яна бир ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов араб клубларидан бирига ўтишга яқин турибди. Нима учундир ўзбекистонлик мухлисларнинг наздида араб чемпионатларига ўтиш ортга ташланган қадам ҳисобланади. Сиз ҳам ўз вақтида Қатар, Эрон клубларида тўп тепгансиз. Шу боис фикрингизни билдирсангиз...
- Кучли клубларга, ОЧЛни ютишни мақсад қилган жамоага ўтса ортга ташланган қадам деб ўйламайман. Балки биз истаётган кучли жамоалардан таклиф йўқдир. Ёки молиявий томонларидан келиб чиқиб танлов қилиши ҳам мумкин.



- Биламиз Фозил Мусаев инстаграм ижтимоий тармоғида фаол. Японияга борганингиздан сўнг кўпроқ вақт ажратишни бошладингизми ёки унгача ҳам фаол бўлганмисиз?
- Тўғриси Японияга боргач инстаграмда фаолроқ бўлдим. Унгача кўп фойдаланмаганман. Японияга келгач машғулотдан сўнг вақтимни ўтказишим лозим эди, зерикардим.

- Эндиликда бироз фаолиятингизни бошига қайтсак. 2008 йил Аҳмад Убайдуллаев бошчилигида ёшлар терма жамоаси сафида Осиё чемпионатида кумуш медалларни қўлга киритгансиз. Ўша жамоанинг асосий футболчиларидан бири эдингиз. Мисрдаги мундиалдан олдин жароҳат олиб Жаҳон чемпионатидан четда қолгансиз. Бу ҳақида эшитганингиздан сўнг ҳиссиётлар қандай бўлган?
- Кетишимиздан бир кун олдин "Бунёдкор" билан ЖАР стадионида ўртоқлик учрашуви ўтказганмиз. Ушбу ўйиндан 2-3 кундан сўнг учиб кетишимиз керак эди. Рақиб сафидаги адашмасам Леомар Родригес кўрикда ўтаётган бўлган, ўша футболчи билан тўқнашиб кетганман. Кўзимда ёш билан майдонни тарк этганим ёдимда. Федерация, мураббийлар ва Аҳмад ака ўйнамасам ҳам қўллаб-қувватлаб Жаҳон чемпионатига олиб кетишган.

- Миср мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатида вакилларимиз кучли гуруҳдан жой олишган. Гана билан ҳам жуда яхши ўйин кўрсатганмиз...
- Ганага қарши 60 дақиқага қадар муносиб курашганмиз. Кейинги дақиқаларда ҳақиқатдан ҳам рақиб кучлилик қилган. Ўйиндан кейин йигитлар ҳам айтишганди. Уругвай билан бир киши кам бўлиб ҳаракат қилганмиз. Тўлиқ таркибда ўйнаганимизда ҳам Уругвай анча кучли рақиб ҳисобланарди. Бежизга Гана финалга чиқмаган, жисмоний жиҳатдан ҳам устун саналарди. Англиялик тенгқурларимиз билан ажойиб ўйин ўтказганмиз. Ғалаб қозонишимиз ҳам мумкин эди.

- Билишимизга қараганда ушбу терма жамоа ҳозиргача бўлган термалар орасида энг кўп хорижда йиғин олиб борган. Ёдингизда қолганларини, қайси мамлакатларда йиғинлар ўтказилганини санаб бера оласизми?
- Германия, Барселона каби шаҳарларга борганмиз. Мисрга кетишдан олдин Испаниянинг яна қайсидир шаҳрида машғулот қилганмиз. Мундиалдан сўнг Англияда ўртоқлик учрашувида майдонга тушганмиз.

- Биз ёдга олаётган терма жамоадан фақатгина Ислом Тўхтахўжаев миллий жамоада барқарор ўйнаб кета олди...
- Ўша пайтда миллий жамоадаги футболчилар кучли бўлганлиги билан изоҳлаш мумкин. Балки йигитларни ўзида ҳам етарлича ишонч етишмагандир ёки мураббийлар қўллаб-қувватлашмаган. Бунинг сабабини битта нарса билан боғлаш қийин.



- Ўзбек футболининг оғриқли нуқталаридан бири футболчиларнинг ўсмирликдан катта футболга ўтиш жараёнида йўқолиб қолишидир. Ушбу ҳолатга асосий сабаб сифатида нимани кўрсата оласиз?
- Қаердадир футболчилар бўшашган бўлиши мумкин. Мен ўзимни даражамга чиқдим деган қабилида. Футболда ўрнини топа олмади деганда клубда ҳам ўйнаб кета олмаса айтиш ўринли. Бунда у ўзидан айб қидириши керак.

- Яна бир аламли саволлардан бири. 2012 йил олимпияда йўлланмаси ўртада турган БАА билан ЖАР стадионидаги тушунарсиз мағлубият ҳақида турли миш-мишлар юради. Мана шу гап-сўзларга чек қўйиш мақсадида ўша ўйин иштирокчиси сифатида нима дея оласиз?
- Ҳозир бу ўйин ютубда чиқиб қолса ҳам кўрмайман. Кийиниш хонасида йигитлар қандай вазиятга тушишганини яхши билишади. Бир кун олдин Мираброр Зуфарович келиб фақат ғалаба қозонишимизни, биз учун барча шароитлар яратиб берилишини айтгандилар. Ўйиндан кейин ҳам салютлар, байрам дастури барчаси тайёр қилиб қўйилган. Ўзимизни айбимиз билан ютқазганмиз. Омад ҳам рақибга кулиб боққан. Аҳмад Ҳалил гол уришидан олдин мураббий уни захирага олмоқчи ҳам бўлган. Гол урганидан сўнг уни олиб қолган майдонда. Санжар Қувватов ҳам шу ўйингача дарвозасидан гол ўтказмаган. Гол олиб чиқадиган вазиятларда омади келмаган. Битта ўйинчини айблаш ноўрин. Абдуқаҳҳор чиқиб кетгач мен марказий ҳимояга ўтиб ўйинни давом эттирганман. 2:0 ҳисобида олдинда бораётганимизда ютишимизга ишончим комил эди. Дуранг ҳам бизни қониқтирмасди.

- Суҳбатимиз сўнггида фаолиятингизни қайси клубда давом эттиришингиз ҳақида сўрамоқчимиз...
- Фаолиятимни қаерда давом эттиришим аниқ эмас. Японияда қатъий карантин жорий этилгани боис кимда узоқ муддатли визаси бўлса кириши мумкин. Меники 18 январь куни тугайди. Карантин ҳисобига легионерлардан, ёши катта футболчилардан фойдаланмасликка қарор қилишмоқда. Ўзимга ҳам кўп мухлислар ёзишди. Мухлисларга соғлик ва саломатлик тилайман. 


Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика