Кроос "ГФР олдидаги хизматлари учун" ордени билан тақдирланди
28 ноя 2025 16:22
Новости
Кроос "ГФР олдидаги хизматлари учун" ордени билан тақдирланди
"Реал" собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос Германияда юксак орденга лойиқ кўрилди, деб хабар берди Мадрид клуби матбуот хизмати.
Маросим "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтди.
Мукофотни футболчига Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер топширди. Маросимда "Реал" президенти Флорентино Перес, бош мураббий Хаби Алонсо, шунингдек, футболчилар Федерико Вальверде ва Антонио Рюдигер иштирок этди.

Кроос 2024 йилда фаолиятини якунлади. У "Реал" билан Испания чемпионати ғолиблигини 4 марта, Чемпионлар Лигасини 5 марта, Испания Суперкубоги ва УEФА Суперкубогини 4 марта қўлга киритган. "Бавария" билан эса Германия чемпионатини 3 марта, Германия Кубоги ва Чемпионлар Лигасини 1 мартадан ютган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии