Криштиану Роналду Лондонда учралган мағлубиятдан кейин нималар деди?
02 ноя 2017 20:32
Новости
Криштиану Роналду Лондонда учралган мағлубиятдан кейин нималар деди?
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар лигаси 4-тури доирасида "Тоттенхэм"дан учралган мағлубият (1:3)дан кейин фикрларини билдириб ўтди.
"Бу футбол - баъзида ютасан, баъзида ютқазасан. Мағлубиятни ҳисобга олсак, биз яхши ҳаракат қила олмадик. Олдинга интилишимиз керак, чунки футбол ўзгармоқда.
Қўрқинчли ҳеч нарса содир бўлмади, шунчаки бизда омадсиз серия. Ҳеч ким идеал эмас. Ҳозир ўзимиз истаган жамоа бўла олмаяпмиз, лекин ишонч бизни тарк этмаган. Вазиятдан хабардормиз ва уни ўзгартириш учун зарур чораларни кўрамиз. Биз бир-биримизни қўллашимиз керак. Бизнинг омадсизлик ишга муносабат билан боғлиқ деб ўйламайман. Биз беркинмаймиз. Шунчаки, ишлаймиз", - деди Роналду.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Комментарии