Коутиньо жароҳати боис "Бавария" сафида бошқа майдонга тушмаслиги мумкин
11 мая 2020 00:13
Новости
Коутиньо жароҳати боис "Бавария" сафида бошқа майдонга тушмаслиги мумкин
"Бавария" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин.
Mundo Deportivo хабарига кўра, 24 апрель куни операция қилинган бразилиялик ўнг оёғидаги жароҳати туфайли яна олти ҳафтани ўтказиб юборади. У тикланиш жараёнларини Мюнхенда давом эттиради.
Бундеслига 16 май кунидан яна давом этади. Агар Коутиньонинг тикланиш жараёни ижобий якун топса, Германия чемпионатининг сўнгги туридагина ўйнай олади.
Аввалроқ, ҳуқуқий жиҳатдан "Барселона"га тегишли футболчига "Ньюкасл", "Челси" ва "Лестер" қизиқиш билдираётгани маълум қилинганди. "Бавария" эса уни сотиб олишни режалаштирмаяпти.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии