Каннаваро Ўзбекистон МТЖ футболчисининг ўйинини стадиондан томоша қилди
29 дек 11:21
Новости
Каннаваро Ўзбекистон МТЖ футболчисининг ўйинини стадиондан томоша қилди
Ўзбекистон терма жамоаси устози Фабио Каннаваро БААда бўлди.
ЎФА матбуот хизматига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ҳимоячи Абдулла Абдуллаев тўп тепадиган "Дибба Ал Фужайра" жамоасининг "Ал Васл"га қарши учрашувини бевосита стадиондан томоша қилди.

"Дибба Ал Фужайра" БАА Про лигаси доирасидаги учрашувда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Мезбонлар сафида ўзбекистонлик Абдулла Абдуллаев тўлиқ ҳаракат қилди. Жамоа 10 учрашувдан сўнг 3 очко жамғарган ҳолда чемпионат турнир жадвалида сўнгги – 14-ўринда бормоқда. "Ал Васл" эса 18 очко билан учинчи ўринга жойлашган.
Похожие новости
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Комментарии