Кроос Марокаш терма жамоасини ЖЧ-2026 фаворитлари қаторига қўшди
29 дек 2025 17:55
Новости
Кроос Марокаш терма жамоасини ЖЧ-2026 фаворитлари қаторига қўшди
Германия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос 2026 йилги мундиалда ғалаба учун асосий даъвогарлар ҳақида фикрларини билдирди.
"Испания, Португалия, Франция ва Марокаш — асосий фаворитлар. Мен Бразилияни тилга олмадим, аммо у ҳам фаворит бўлиши мумкин. Германия? Ўйлашимча, Германия ҳар доим яқин, лекин мен уларни асосий даъвогарлар қаторида кўрмаяпман", – деди Кроос.

35 ёшли Кроос 2014 йилги жаҳон чемпиони ҳисобланади. У Германия терма жамоаси сафида 114 ўйин ўтказиб, 17 та гол урган.
Жаҳон чемпионати-2026 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Турнирда илк бор 48 та терма жамоа иштирок этади.
Аввалроқ Тони Кроос тарихдаги энг улуғ мураббийни айтган эди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии