38 ёшли Кавани фаолиятини тугатмаган. Ҳаммаси 28 декабрь ҳазили бўлиб чиқди
29 дек 2025 14:49
Новости
38 ёшли Кавани фаолиятини тугатмаган. Ҳаммаси 28 декабрь ҳазили бўлиб чиқди
Қарийб 39 ёшга кирган Эдинсон Кавани Аргентина майдонларида жавлон уришда давом этади.
"RMC Sport" хабарига кўра, уругвайлик ҳужумчининг бутсаларини михга илгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Гап шундаки, 28 декабрь — испанзабон мамлакатларда 1 апрелга ўхшаш ҳазил куни. Шу боис ҳатто катта манбалар ҳам уругвайлик футболчининг фаолиятини якунлаганига ишониб қолди. Айниқса, Кавани номидан ёлғон баёнот тарқатилгани кўпчиликни чалғитиб, фэйк хабарга ишонтириб қўйди.

Аввалроқ Кавани бутсаларини михга илгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!
Комментарии