"Жирона" бош мураббийи "Барселона"га ўтадими?
14 фев 2024 15:40
Новости
"Жирона" бош мураббийи "Барселона"га ўтадими?
Мутахассиснинг ёзда "кўк-анорранглилар"ни бошқариши даргумон.
"Барселона" энди "Жирона" устози Мичелни бош мураббий лавозимига кўриб чиқмаяпти. Бу ҳақда "El Nacional" хабар бермоқда.
Аввалроқ мутахассис Каталония клуби вакиллари билан учрашгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу учрашувда испаниялик мураббий жамоа билан ишлаш бўйича талабларини айтиб ўтган.
Охирги хабарларга кўра, "Барселона" ҳозирда Мичел номзодини кўриб чиққани йўқ. Каталонияликларга мураббийнинг услуби ёқади, бироқ у илгари топ-клубда ишламагани уларни тўхтатиб қўйди. Худди шу сабабдан "кўк-анорранглилар" "Спортинг"да яхши иш олиб бораётган Рубен Аморимни олиб келмоқчи эмас.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии