RU

Последние новости

02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  1 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  2 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  0 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  41 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  4 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  22 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  5 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  38 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  7 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   2 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  8 19:18Суперлига. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  6

ЖЧ-2026 саралаши. Осиёда фақат Ўзбекистон, Эрон ва Япония йўқотишларсиз кетмоқда, гуруҳлардаги ҳолат Новости

ЖЧ-2026 саралаши. Осиёда фақат Ўзбекистон, Эрон ва Япония йўқотишларсиз кетмоқда, гуруҳлардаги ҳолат

Кеча Осиё қитъасида ЖЧ-2026 3-саралаш босқичининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Қуйида мазкур турдан кейин уччала гуруҳдаги ҳолатни келтириб ўтамиз.

"А" гуруҳидаги натижалар.


"Б" гуруҳида қайд этилган натижалар.


"С" гуруҳида қайд этилган натижалар.


"А" гуруҳида Ўзбекистон ҳамда Эрон ҳозирча 100 фоизлик натижа қайд этиб туришибди. Кўпроқ гол урганимиз сабаб жадвалда биз биринчи ўриндамиз. 1-турда Қатарни енгга БАА ҳисобида 3 очко бор. Охирги иккита Осиё кубоги чемпиони Қатар эса икки турда бор йўғи 1 очко жамғарди.


"Б" гуруҳида бирданига 3 жамоа бир хил 4 очкодан йиғган. Булар: Иордания, Жанубий Корея ва Ироқ. Бу гуруҳда Ўмон ҳали очко олмади.


"С" гуруҳида Япония 6 очко йиғди, 12 та гол урди ва ҳали гол ўтказиб юбормади. Саудия Арабистонида 4, Баҳрайнда 3 очко. Австралия эса бор йўғи 1 очко олди.


ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи Осиё минтақасида 2 турдан кейин тўпурарлар пойгасида Такуми Минамино, Аясе Уэда, Хидемаса Морита (уччаласи Япония), Язан Ал Наймат (Иордания) ва Ҳассан Кадеш (Саудия Арабистони)лар иккитадан гол билан пешқадамлик қилишмоқда. Голли паслар борасида эса Юня Ито (Япония) ва Маҳмуд Ал Марди (Иордания) 3 тадан ассист билан етакчи. Ал марди ҳар уччала голли пасини айнан 2-турда Фаластинга қарши беллашувда берган. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси чап қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаев ҳар иккала ўйинда ҳам биттадан голли пас берган ва ассистентлар борасида бир нечта футболчилар билан бирга иккинчи қаторда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Осиё қитъасида навбатдаги 3-тур учрашувлари 10 октябрь куни бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси ўша куни ўз майдонида Эронни қабул қилади.

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +25   

Комментарии

+4   
11 сен 16:09:48
Murodjon Muhtorov
Eronni ham yutaamiz inshaalloh. Va yaqqol peshqadam bo'lamiz. Eronni yutish payti keldi. Olg'a O'zbegim.
+3   
11 сен 20:04:38
Salom_Madrid
Eronni kerakli ochkolsrni to‘plab olishi xavfli. Sababi Qatarga o‘yinlarni berishi mumkin, shuning uchun uyda forslarni qanday qilob bo‘lmasin yutish kerak.
+3   
11 сен 16:27:24
Zayniddin
10,10,24 да эронни ютсак уёги эрон,баа катар каша булиб кетса керак, эрон иложи борича дурранг учун уйниди.
+3   
11 сен 16:06:21
Futbol Uchun
Ўзбекистон байроғи биринчи ўринда турса ярашаркан.Охирги тургача 1 ўринда туришига умид қилиб қоламиз,гарчи осон бўлмаса хам.Терма жамоамизга омад!
+3   
11 сен 16:02:40
Davronbek Abduvaliev
Илохим миллий терма жамоамизни ғалабалари давомий бўлишини тилаб қоламиз.
+2   
11 сен 20:28:11
насрилло
УЗБЕКИСТОН хар кандай осиё жамоасидан хозирги вактда кучли
+2   
11 сен 20:28:09
насрилло
УЗБЕКИСТОН хар кандай осиё жамоасидан хозирги вактда кучли
+2   
11 сен 20:28:07
насрилло
УЗБЕКИСТОН хар кандай осиё жамоасидан хозирги вактда кучли
+2   
11 сен 19:27:42
Odilbek Abdushukurov
Ответ на комментарий пользователя Rafiqbek
Жавоб ойинлари хам боладими ёкми
Albatta, uyda va safarda bo‘ladi. Yana 8 ta o‘yin bo‘ladi saralash oxirigacha.
+2   
11 сен 19:24:06
Odilbek Abdushukurov
Sanoqli jamoalargina stabil natija ko‘rsatmoqda, ular orasida O'zbekiston termasi ham bor.
+2   
11 сен 19:19:36
Salah Muhammad
Эрон Японияликларам мақтаниттимикин бизга ўхшаб Сал кўпайтириворасиларда а Олдин чиқайлик ЖЧга Кейин бемалол хаммаммиз биргаликда мақтанамиз Худо хохласа
+2   
11 сен 19:04:30
Бахтиёр Ашуров
Ответ на комментарий пользователя Акрамжон Халилов
Ўзбекистон 10 октябрда Эронни, 15 октябрда БАА ни Тошкентда ютса бўлди, ЖЧ йўлланмаси чўнтагимизда деб ҳисоблайверишади.
15 чида қатарга бермайдими?
+2   
11 сен 17:18:38
Умид Умид
Ҳар доим 3-боскичда бизларга нимадир етмайди, бу сафар Катанец жаноблари масалликни тўғри тақсимлаган бўлсинлар, сайт ижодкорлари кўп мақтаманглар мтж ва катанецни, чунки бизлар доим 2-боскичдан ўтиб келганмиз, 3-боскичдан ўтиш учун Катанец жаноблари чақирилган, шу циклдан камида 2-ўринни олиб берсин, кейин мақтанглар
+2   
11 сен 16:02:26
Davronbek Abduvaliev
Илохим миллий терма жамоамизни ғалабалари давомий бўлишини тилаб қоламиз.
+1   
12 сен 01:34:23
abdimobile Abdimobilevich
Ответ на комментарий пользователя Ота макон
КХДР ва Киргиз Респупликасини хамиша маглуб этганмиз. Дастлабки икки турда Эрон ва БАА ни шундай маглуб этганимизда мен термамизни аник ЖЧ чикди деб хисоблардим. Айтганларингиздек асосий кураш энди булади. Уйинимиз эса Хайдаров, Косимов ва Бабаян давридагига ухшаб колибди. Жуда хавотирли. Биринчи мартта Катанец жамоасини шундай холатда курябмиз.
Katanetsda rotatsiya ko'rinmayapti, doim bitta tarkib. Bu yaxshidir, lekin g'alaba qozonishimiz o'yindan o'yinga qiyinlashib boryayotganday
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика