RU

Последние новости

14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  0 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  3 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  2 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  3 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  21 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  8 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  17 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0

ЖЧ-2021. Ўзбекистон нимчорак финалда ким билан ўйнайди?! Новости

ЖЧ-2021. Ўзбекистон нимчорак финалда ким билан ўйнайди?!

Литвада футзал бўйича тўққизинчи Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳдаги сўнгги ўйинини ўтказди. Унда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги вакилларимиз Мисрни 2:1 ҳисобида таслим этишди. Шу тариқа, Ўзбекистон футзал терма жамоаси мундиалдаги дастлабки ғалабаси эвазига гуруҳдан иккинчи ўрин билан 1/8 финалга йўл олди.

Ўзбекистон Мисрни мағлуб этиб, тарихда илк бор плей -оффга йўл олди


Кўпчиликни вакилларимиз плей-оффда қайси жамоага қарши баҳс олиб бориши қизиқтирмоқда. Демак, биз жой олган "B" гуруҳининг иккинчи жамоаси "F" гуруҳида иккинчи бўлган термага қарши беллашади. "F" квартетида 2-турдан сўнг Эрон терма жамоаси иккинчи бўлиб турибди. Гуруҳ пешқадами Аргентинада ҳам форслар каби 6 очко мавжуд. Тўплар нисбатига кўра амалдаги Жаҳон чемпионлари пешқадам бўлиб туришибди.

3-турда бу икки жамоа бир-бирига қарши баҳс олиб боради. 20 сентябрь Тошкент вақти билан 22:00да старт оладиган учрашув Ўзбекистоннинг нимчорак финалдаги рақибини аниқлаб беради. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бизга айнан Эрон ва Аргентинадан бири рақиб бўлади.

Нимчорак финалдаги ўйинимиз 24 сентябрь куни Тошкент вақти билан 19:30да бошланади. Ўйин "Вильнюс Арена"да ўтказилади. Яъни, футзалчиларимиз гуруҳ ўйинларини ўтказган аренада камида яна битта учрашув ўтказишади.


Баҳодир Аҳмедов: "Йигитлар ўзларининг нимага қодир эканликларини кўрсатишди"

Рейтинг: +44   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика