RU

Последние новости

14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  0 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  3 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  2 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  3 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  21 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  8 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  18 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0

Жавоҳир Эсонқуловнинг рафиқаси видеомурожаат билан чиқди Новости

Жавоҳир Эсонқуловнинг рафиқаси видеомурожаат билан чиқди

У футболчиларга нисбатан қилинган хатти-ҳаракатлар ва воқеа хусусида батафсил тўхталди.

"Хайрли кеч, дўстлар. Мен якунда адолат қарор топиши учун қўллаб-қувватлашингизни сўрайман. Улар президент аппаратида ўз одамлари борлигини ва ҳеч ким ҳеч нима қила олмаслини иддао қилишмоқда. Кеча "Сурхон" клуби вице-президенти Азамат Абдураҳмонов турмуш ўртоғим(Жавоҳир Эсонқулов)ни алдов йўли билан, гўё эски қарзларни тўлаш мақсадида олдига чақирди. Аввал Акром Хўжаевни, кейин эса хўжайинимни "дубинкалар" билан калтаклай бошлашган. Жамоа сардори Асрор Ғофуров уларни ушлаб турган. 

Менда алдашга ҳожат йўқ. Мен шокдаман. Бунақасини биринчи марта кўряпман, футболчига ва одамга шунақа қилишганини. Келинг, адолат учун дўстона курашайлик. Шундай мураббийлар қандай қилиб жамоани шуғуллантириши мумкин, ўзи умуман бундай инсонларга жамоада ишлашга йўл қўйиб бериш мумкин?! Қандай қилиб?! 

Эмоциялар учун узр сўрайман, ҳозир шок ҳолатидаман. Улар ўзларини қандай қилиб "эркакман" деб атайдилар?!  Энг аламлиси, улар Жавоҳир Эсонқуловга тўғри тушунтиришса бўларди. У ярим йил ишлади ва шунчаки ўз пулини сўради. 

Хўжайиним 31 август куни "Азамат ***" деб ёзган. Шундан сўнг бу одамлар футболчилар (Акром Хўжаев ва Жавоҳир Эсонқулов)ни алоҳида, битта-битта хоналарига чақиришган. Улар олдиндан бунга тайёргарлик кўришган. Видеотасвирлар ўчириб юборилган. Воқеа жойида спирт, отвёртка, арқон бўлган. Кейин футболчилар қўрқитилган ва босим остида ариза ёзиб беришган. 

Кеча ёлғон гапирган, беш вақт намоз ўқиши айтилаётган Асрор Ғофуров бугун қўнғироқ қилиб, "Жавоҳир, дўстона ҳал қилайлик, мени ҳам оилам, бола-чақам бор" деб айтди, у кеча ураётганда шуни ўйламаганмиди?  Жавоҳир ва Акромни ҳам оиласи бор. У ўзини "эркак" деб ҳисоблайдими? Шунчаки ҳайратдаман", – Рушана Мирсодиқова.

ВИДЕО 

Маълумот учун, Жавоҳир Эсонқуловнинг рафиқаси Рушана Мирсодиқова "Металлург" ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Рустам Мирсодиқовнинг қизи ҳисобланади.

Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари: "Жавоҳир Эсонқулов ва "Сурхон" масаласида ЎФАга мурожаат билан чиқдик"

Жавоҳир Эсонқулов ва "Сурхон" ўртасида нима муаммо бўлганди? Клуб расмий жавоб берди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика