RU

Последние новости

01:16ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз майдонида Японияга мағлуб бўлди  1 00:55Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим"  3 00:38Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили  3 00:08Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"  16 23:42Владо Радманович: "Бир очко ҳам яхши натижа, фалокат ясаш керак эмас"  52 23:17ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади  11 23:07ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйин якунланди  30 22:54Миллатлар лигаси. Италия, Франция, Англия ва бошқа термаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони - Япония. Асосий таркиблар маълум!  27 21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  109 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  46 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  697 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  3 20:30ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйиннинг асосий таркиблари маълум!  6 19:30Рауль мавсум охирида "Кастилья"дан кетади  0

Жасур Ҳакимов: “Кубокда гуруҳдан кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандмиз” Новости

Жасур Ҳакимов: “Кубокда гуруҳдан кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандмиз”

Хабарингиз бор, кеча Яйпанда водий дербиси бўлиб ўтди

 Ўзбекистон Coca Cola Кубогининг “А” гуруҳида ўрин олган “Турон” – “Андижон” (1:0) ўйинида мезбонлар ғолиб бўлиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Мазкур учрашувда ягона голга муаллифлик қилган Жасур Ҳакимов ўйиндан кейин сайтимизга интервью берди. 

- Жасур, аввало ғалаба билан табриклаймиз. Учрашув ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Табрик учун раҳмат.  Ўйин кутилганидек қийин бўлди. Водий жамоалари ўртасидаги кураш доимо кескин ва муросасиз тарзда ўтиб келади. “Андижон” ҳам ғалаба учун жиддий курашди. Об-ҳавонинг иссиқлиги ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Шунга қарамай гуруҳдан кейинги босқичга чиқишимиз учун ғалаба қозонишимиз зарур эди. Шу боис астойдил харакат қилиб, мақсадимизга эришдик. Бундан хурсандмиз.

- Учрашувдаги ягона голга муаллифлик қилдингиз. Кўрсатган ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Биласизми шахсий натижадан ҳам кўра кўпроқ жамоамнинг муваффақияти мен учун муҳим саналади. Чунки футбол жамоавий ўйин. Жамоа ютса, ҳамма мукофот олади. Шунинг учун ҳам кеча мен асосан ғалабани ўйлаб, қўлимдан келганича жамоамга ёрдам бердим. 

- Бунгача чемпионат ўйинларида сизни асосий таркибда кам учратаётгандик. Бу нима билан боғлиқ?

- Таркибда мендан ташқари яна икки нафар тажрибали ҳужумчилар бор. Мураббийлар айрим омадсиз учрашувлардан кейин ўзгариш қилиб, ҳаммага имконият беришни афзал кўряпти. Барқарорликка эриша олмаётганимга энг аввало ўзим сабабчиман. Эхтимол билан мураббийнинг кўрсатмасини тўлиқ бажара олмаётгандирман. Ёки кутилган ўйинни кўрсата олмаганим учун захирада қолиб кетаётгандирман. Насиб қилса кейинги баҳсларда ҳам голларим билан жамоамга фойда келтиришга харакат қиламан.

- “Турон” чемпионатда ҳалигача ғалаба қозона олмаяпти. Буни қандай изоҳлаган бўлардингиз?  

- Жамоамиз бу йил Суперлигада дебют мавсумини ўтказмоқда. Таркиб янгитдан тузилган. Маҳоратли ўйинчилар таклиф этилган бўлсада, бир-биримизни тўлиқ тушуниб ўйнаб кетишимиз учун озгина вақт керак эди. Менимча ўйиндан-ўйинга жамоавий ўйинимиз яхши чиқяпти. Ўйлайманки “Турон” учун ҳали ҳаммаси яхши бўлади. 

- Олдиндан “Пахтакор”, АГМК ва “Қизилқум”га қарши ўйинлар кутиб турибди. Бўлажак учрашувлар олдидан жамоангизнинг имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Ҳар уччала рақибимиз ҳам жиддий саналади. Уларга қарши ўйнаш осон бўлмаслиги аниқ. Лекин олдиндан таслим бўлиш ниятимиз йўқ. Майдонга чиқиб, мухлисларимизни хурсан қилиш учун бор кучимизни ишга соламиз. Олдиндан ғалабага бўлган имкониятлар ҳақида гапириш қийин. Чунки бу футбол. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Масалан АГМКнинг ОЧЛдаги иштирокидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, унда биз учун кутилмаган натижалар юз берди. 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика