RU

Последние новости

18:00U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай U-17 – Ўзбекистон U-17 0:0 (Матнли трансляция)  17 17:30Про лига. "Олимпик-MobiUz" - "Локомотив" 0:1  0 16:5823 ёшли дарвозабон, ОКМКни ютган мураббий ва футболчи, "Бунёдкор"га супергол урган ҳимоячи — Суперлигада 27-турнинг энг яхшилари  1 16:44Хебай, Марушич, Холдорхонов, Алижонов... Суперлига 27-тур рамзий терма жамоаси  1 15:50Криштиану Роналду Жоржина билан тўйи қачон бўлишини эълон қилди  18 15:04Қурол билан таҳдид қилинган АПЛ футболчиси кимлиги маълум бўлди  0 14:36Ўзбекистон U-15 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши асосий таркиби маълум  2 13:51Слот: "Каттароқ ҳисобда ютишимиз мумкин эди"  11 12:50U-17 Жаҳон чемпионати олдидан. Ислом Исмоилов: "Жаҳон чемпионатига энг яхши ҳолатда етиб келдик"  10 12:43Футзал бўйича Осиё кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Япония ва Австралия билан бир гуруҳда  7 12:11Про лигада 2-ўринни олган клуб: "Суперлигада жой йўқ, деб қўяверинглар"  10 10:50Аббосбек Файзуллаев индивидуал тикланиш машғулотларини бошлади  4 10:15Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин нима қилишни истаётганини айтди  40 09:27"Барселона" мураббийи клубдаги ҳолат сабабли жамоадан кетмоқчи  7 09:00Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?   37

Жалолиддинов, Эркинов, Абдихолиқов — ортга қайтган легионерларни олдинда нима кутмоқда? Новости

Жалолиддинов, Эркинов, Абдихолиқов — ортга қайтган легионерларни олдинда нима кутмоқда?

Сўнгги йилларда ўзбекистонлик футболчилар хорижга бориб, турли чемпионатларда тажриба орттирмоқда.

Айримлар шиддат билан порлаб, янги босқичларга кўтарилмоқда, бошқалар эса барқарор ўйин амалиёти ва ишонч етишмаслиги туфайли яна юртимизга қайтишни маъқул кўрмоқда. Кўпинча бу қайтишлар нафақат футболчи учун, балки уни жалб қилган клуб учун ҳам фойдали бўлади. Ушбу ёзда Ўзбекистон Суперлигасига қайтган беш нафар муҳим футболчи ҳақида сўз юритамиз: улар ким, қайдан келди, қайси жамоага ўтди ва нималар кутиш мумкин?


Жасур Жалолиддинов — "Сумқаит" → "Сўғдиёна"

Жасур Жалолиддинов бир неча йилдан буён истеъдодли, лекин барқарорлик етишмайдиган футболчи сифатида тилга олиниб келади. "Бунёдкор"да порлаб, Европа клубларининг эътиборига тушган Жасур бир пайтлар Россиянинг "Локомотив", "Тамбов", кейинчалик "Андижон", "Локомотив", "Нефтчи" сафид қилди.

Сўнгги манзили Озарбайжоннинг "Сумқаит" жамоаси бўлди – бу ерда у 18 та учрашувда майдонга тушиб, бир ассист билан чекланди. Бу кўрсаткич унинг иқтидорига нисбатан жуда кам. Аммо сўнгги пайтда жиззахликлар сафида ўтказаётган назорат учрашувларида у нафақат гол уриш, балки ўйинни бошқариш, тезкор қарорлар қабул қилиш каби ҳислатларини намоён қилмоқда.

Агар у тўлиқ имкониятга эга бўлса ва ўзига бўлган ишончни қайта тикласа, иккинчи давранинг энг яхши трансфери бўлиши турган гап. 

Бобир Абдихолиқов — "Сумқаит" → "Пахтакор"

Бобир Абдихолиқов — ҳужумчи сифатида қандай футболчи эканилги сир эмас. Ўтган йили "Насаф" билан мамлакат чемпионлигини тантана қилди, муҳим ўйинларда голлар урди, ассистлар берди ва жамоанинг тўлиқ аъзосига айланди. Шундан сўнг у ҳам Озарбайжоннинг "Сумқаит" клубига йўл олди.

У ерда 13 та ўйинда 4 та гол ва 3 та ассист билан жамоанинг муҳим фигурасига айланишга ҳаракат қилди. Шунга қарамай, унинг фаолияти узоққа чўзилмади – "Пахтакор" унга эшикларини очди. Энди у Игорь Сергеев билан асосий ҳужумчи бўлиш учун рақобат олиб боради. Бу рақобат ҳар икки футболчига ҳам фойда беради.

Бобир учун "Пахтакор" янги чорлов – у "Насаф" билан қўлга киритган чемпионликни энди "шерлар" сафида такрорлашга интилади.


Хожимат Эркинов – "Ал Ваҳда" → "Пахтакор"

Хожимат Эркинов учун "Пахтакор" бегона эмас – у бу жамоада ўсди, танилди ва ёрқин ўйинлари билан мухлислар эътирофини қозонди. 2023 йилда қисқа вақтга жамоага қайтганида, у чемпионлик қўлга киритганди. Кейин БААнинг "Ал Ваҳда" клубига йўл олди ва у ерда Про лигада 31 та учрашувда 1 гол ва 6 ассист билан муносиб фаолият олиб борди.

Энди у яна Тошкентга қайтди. Бу сафарги мақсади аниқ: жамоада ўз ўрнини қайта эгаллаш. Эркинов тезкор футболчилар тоифасига киради — вазиятни тез баҳолаб, қанотларда кескинлик ярата олади, ҳужумдаги шерикларига ёрдам беради.

Агар у барқарорликка эришса, "Пахтакор" сафидаги бу учинчи фасл Хожимат учун фаолиятидаги самарали давр бўлиши мумкин.


Аббос Отахонов – "Муангтонг Юнайтед" → "Хоразм"

2018 йилги U-23 Осиё чемпионатидаги ғалабали таркибнинг аъзоси Аббос Отахонов ҳам ўтган даврда легионер сифатида ўзини синаб кўрди. 2024 йилда Таиланднинг "Муангтонг Юнайтед" жамоаси билан шартнома имзолади ва 27 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол ва 1 та ассистга муаллифлик қилди. Унинг ўйини мураббийлар томонидан ижобий баҳоланди.

Энди Аббос Ҳаким Фузайлов бошчилигидаги "Хоразм" клубига ўтди. Фузайлов ва Отахонов 2023 йил "Бухоро"да бирга ишлаган — шундан сўнг улар ўзаро тушуниш ва ишончга эришган. "Хоразм" учун бу тандем катта салоҳиятга эга, Отахоновнинг трансфери эса ҳимояни мустаҳкамлаш билан бирга, мудофаадаги рақобатни ошишига хизмат қилади.


Азиз Турғунбоев - "Сивасспор" → ?

Тажрибали ярим ҳимоячи Азиз Турғунбоев Туркиянинг "Сивасспор" клубида 33 та учрашувда иштирок этди. Унга айрим вазиятларда жароҳатлар таъсир қилган бўлса-да, кучли чемпионатда ўзини йўқотиб қўймади. Унга бу ёзда нафақат Ўзбекистон жамоалари, балки Эрон клублари ҳам қизиқиш билдирди.

Ҳозирда у "Пахтакор" сафида машғулот олиб бормоқда. Шу билан бирга, "Навбаҳор" ҳам уни ўз сафига қўшишни хоҳламоқда. Турғунбоевнинг қарорини  тез фурсатларда эълон қилса керак. У қайси жамоани танласа ҳам, етакчи бўлиши ва катта тажрибаси билан фойда келтириши мумкин.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика