RU

Последние новости

21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  2 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  88 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  29 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  6 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  29 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

Жамшид Ҳасанов: "Вазиятлардан фойдалана олмасак "Металлург" билан ўйинда ҳам қийналамиз" Новости

Жамшид Ҳасанов: "Вазиятлардан фойдалана олмасак "Металлург" билан ўйинда ҳам қийналамиз"

"Бухоро"га қарши беллашувда сўнги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарган "Андижон" навбатдаги турда ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилади.

"Бухоро" билан кечган учрашув ва олдинда кутаётган бекободликлар билан баҳс ҳақида "бургутлар"нинг тажрибали футболчиси Жамшид Ҳасанов фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ўтган учрашув ҳақида оддий фикр билдиришим мумкин. Ўзимиз яратган вазиятлардан фойдалана олмадик. Футболда сен урмасанг, сенга уришади деган бежиз айтилмайди. Ҳа, "Андижон"да 11 метрлик нуқтадан зарбаларни ўзим йўллаяпман. Штатли пенальтичи сифатида қачон тайинландим? Қўқонда бундай имконият бўлмаган. Чунки, у ерда пенальтилар қироли бор. "Машъал"да тўп тепиб юрган пайтларимда пенальтиларни кўпроқ ман тепардим. Бундай вазиятда сиз дарвозабон билан бирга-бир ҳолатда қоласиз. Устунлик кўпроқ зарба бераётган футболчида бўлади. "Металлург" билан ўйинда вазиятлардан фойдалана олмасак ўзимизга қийин бўлади. Бошқа томондан ўз майдонимизда ҳаракат қилиш бизга қўшимча устунлик беради деб ўйлайман. Афсуски, карантин туфайли учрашув мухлисларсиз ўтказилади. Лекин, ҳозирча шунга мажбурмиз",- дейди Жамшид Ҳасанов.

Эслатиб ўтамиз маҳоратли ярим ҳимоячи ортда қолган 4 турда рақиблар дарвозасини 3 маротаба пенальтидан аниқ нишонга олди. 


Жамшид Ҳасанов "Қўқон-1912" либосида "Андижон"га қарши.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика