RU

Последние новости

11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  3 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  3 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  1 08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  6 07:56Гвардиола Ҳусанов жароҳат олганини тасдиқлади  3 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1

Жаҳонгир Меҳмонов: "Аввалги ўйинларга қараганда мазмунлироқ ҳаракат қилдик" Новости

Жаҳонгир Меҳмонов: "Аввалги ўйинларга қараганда мазмунлироқ ҳаракат қилдик"

Термизнинг "Сурхон" жамоаси Coca Cola Суперлига 8-тури доирасида Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлди.

Тенгма-тенг курашлар остида ўтган учрашувда меҳмонлар ортга 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан қайтишга мажбур бўлишди. Ушбу беллашувдан сўнг "Сурхон" жамоасининг ягона голига муаллифлик қилган Жаҳонгир Меҳмонов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Локомотив" билан ўйин осон ўтмаслигини билардик. Лекин, уларга қарши аввалги учрашувларга қараганда мазмунлироқ ҳаракат қилдик деб ўйлайман. Мағлубиятга учраган бўлсакда ўйин жиҳатдан ҳаракатларимиз бироз қовушди. Жамоамизда тажрибали ва яхши футболчилар йиғилган. Икки кун ичида Равшан Ҳайдаровдан нимадир олдик. Муҳими керакли сўзни топиб айта олдилар. Олдинги турларда нимадир етишмаётганди. Ўша етишмаётган нарсани мураббийимиз Равшан Ҳайдаров топди.

Ўйлашимча, "Локомотив" жамоасида тажрибали футболчилар олдингига қараганда камайган. Уларнинг ўрнини ёш иқтидорли футболчилар эгаллаган. Ёшларга ҳам қачондир имконият бериш керак. Шунингдек, жамоани малакали мураббий Андрей Фёдоров бошқармоқда. Мағлубиятга учрадик. Ҳаёт давом этади. Насиб қилса кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз",- дейди Жаҳонгир Меҳмонов. 


Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика